Яқинда Брунея султони Ҳассанал Болкиёҳнинг ҳукуматни бошқара бошлаганига бағишланган тантаналар ниҳоясига етди. Ҳақиқатан, 1992 йилдан бери давлатни энг узоқ вақт бошқарган султон сифатида Ҳассанал Болқиёҳ номи эътироф этилади. Асосийси, Брунея халқи уни жуда севади. Султон кўрсатганидек, шариат қонунларини бузмаган ҳолда, тўкинликда умргузаронлик қилади. Султоннинг ўзи ҳам оиласи билан ғазнадаги улуши эвазига ҳашаматли машиналар, самолётлар коллекциясини йиғади. Ҳарамидаги ёш ва навқирон канизаклардан пулни аямайди.
ҲАЁТ НАШИДАСИ
Султон Ҳассанал Болкиёҳ ва укаси Жефрининг пулларига дунёдаги барча хасталар шифо топиб, беморларни беморликдан халос этиш мумкинлигини султанатга яқин инсонлардан бири «Fortune» журнали мухбирига айтиб берганди. Ҳа, монарх ва унинг қариндошларига тегишли бойликлардан дунё аҳли 2011 йили хабар топган. Хабардан султон саройи 1, 7 мингта хонадан, 257 та ваннахона, 5 та бассейн, мачит, 5 минг кишига мўлжалланган банкетлар зали ва 110 та машина учун қурилган гаражга эга эканлиги маълум бўлганди. Лекин бу ҳаммаси эмас. Брунея султони оиласи ихтиёрида «The Dorchester Hotel» отеллар жамланмаси, 17 та самолёт, 9 мингта автомобил, 12 та давлатда 150 та ҳашаматли уй ҳам бор экан.
НЕФТ БРУНЕЯНИНГ АСОСИЙ ДАРОМАД МАНБАИ
2012 йили «Forbes» журнали Брунея нефт ва газ заҳиралари бўйича дунёнинг энг бой 5 та мамлакати қаторидан жой эгаллаганини баён қилганди. Ҳақиқатан, Брунея 1970 йилдан бери муваффақиятли тарзда нефт экспорт қилади. Давлат хазинасининг 90 фоиз қисмини худди шу қора олтин экспортидан келиб тушган пуллар эгаллайди. Айнан 1970 йили бу мамлакатга «Shell» компанияси сармоя киритган. Шундан кейин нефт ва нефт маҳсулотлари экспорти сезиларли даражада жонланган.
Давлат бойиб бораверган. Лекин султон ва унинг оиласи ўзларини ҳам ёддан чиқаришмаган. Нефтдан олинадиган улуш ҳисобига султоннинг оиласи дунёдаги энг бадавлат оилалардан бирига айланди. Оддий халқ вакиллари партия, мухолифат, сайлов, мустақил матбуот нелигини ҳануз билишмайди. Улар давлатга солиқ тўлашмайди. Таълим, тиббиёт бепул. Уй, машинани кредитга олишда энг паст фоизда қўшимча пул тўлашади. Пенсиялар керагидан ҳам юқори миқдорда тўланади.
Султон эллик ёшга тўлиши муносабати билан ўз даврида америкалик марҳум хонанда Майкл Жексонни хизматга таклиф этган. Хизмати учун хонандага 17 миллион доллар ҳақ тўлаган. Бир пайтлар худди шу ҳақда «The New York Post«газетасида каттакон мақола эълон қилинганди.
Айтишларича, султон ўзининг шахсий самолётини ҳам қасрга айлантирган. Ичкарисини олтин, қимматбаҳо тошлар билан безаттирган. Яқинлари учун совға-саломга 17 миллиард доллар сарф қилган. Қизининг туғилган кунида эса 100 миллион долларга сотиб олинган «Airbus A340»ни ҳадя қилган.
СУЛТОН ҲАРАМИДАГИ ТАРТИБ-ҚОИДАЛАР
Султон ҳарамида қатъий тартиб-интизом ўрнатилган. Биринчидан, ҳарамга олиб келинган янги канизакнинг паспорти тортиб олинади. Иккинчидан, у белгиланган жойдан бир қадам ҳам нарига ўтмайди. Саройдан чиқиш маън қилинади. Ҳамиша канизаклар кузатув остида бўлади. Учинчидан, қатъий парҳезга амал қилишади. Канизакларнинг ҳар бири ҳафтасига 2 минг ва ундан кўпроқ миқдорда ҳақ олади. Дастлаб канизакларни уч ҳафталик шартнома асосида қабул қилишади. Кейинчалик шартнома муддати бир неча йилга узайтирилиши мумкин. Қизларнинг кўпчилиги маош кўп тўланиши туфайли бу ердан кетишни хоҳлашмай қўйишади.
Ҳарамдаги канизаклар асосан Тайланд ва Филиппинлик бўлиб, уларнинг ёши 14 дан ошмаслиги талаб этилади. Улар кечалари шаҳзода ва султон оиласи ташкил этган зиёфатларда рақс ижро этиб йиғилганларни хурсанд этади. Агар султонга уларнинг қайсидир бири ёқиб қолса, тез орада бу канизак «султоннинг энг фаол канизаги» мақомини олади ва қисқа муддатда кўз кўриб қулоқ эшитмаган даражадаги бойликка эга бўлади.
СУЛТОН БИЗНЕСНИ ЖУДА УЛУҒЛАЙДИ
Кўпчилик яхши эслайди. 2014 йили нефт нархи икки баробарга тушиб кетгач, Брунея иқтисодий инқироз ёқасида қолди. Шунда султон бошқа укаси Муҳаммадга вазир лавозимини бериб, мамлакат иқтисодини янги ислоҳотлар ёрдамида кўтаришни буюрди. Укаси эса вазирликка тайинланганданоқ ғазнага кўз олайтирди. Жуда қисқа муддат ичида 2 миллиард доллар пулни шахсий мақсадларига сарфлаб юборди. Бундан хабар топган султон укасини шармандаларча ҳайдаб солди ва бу ислоҳот билан ҳам ўзи шуғулланди…
Брунея султони мамлакат иқтисодини кўтара олди. Шубҳасиз, бунга кўплаб йирик сармоядорлар жалб этилиши сабабчи бўлди десак, хато бўлмайди. Шунинг учунми, Брунея султони бизнесни жуда улуғлайди. Лекин шунга қарамай, Брунеяда сайёҳлик масаласи жуда оқсаб қолган. Сабаби, мамлакатда тунги клублар, спиртли ичимликлар тақиқланган. Шу нарса ҳам сайёҳларни чўчитади.
БОЙ МАМЛАКАТНИНГ ШАФФҚАТСИЗ ҚОНУНЛАРИ
Ҳа, Брунея халқи юқорида таъкидланганидек, пулдан, моддий жиҳатдан сира қийналмай яшайди. Бироқ мамлакатдаги қонунлар ҳам ўзига етгунча шафқатсиз. Масалан, беш вақт намоз ўқимаслик, ҳижобда юришни хоҳламаслик, энагаликка мусулмон бўлмаган аёлни ишга қабул қилиш, спиртли ичимлик сотиш ва истеъмол қилиш, Рамазон ойида жамоат жойларида овқатланиш, ичимликлар ичиш, ўғирлик, хиёнат жарима, турма, қўл-оёғини кесиш, тошбўрон қилиш кабилар билан жазоланади. Мамлакатнинг мусулмон бўлмаган халқларига эса «Аллоҳ» сўзидан фойдаланиш, дин масаласида баҳс юритиш қатъиян тақиқлаб қўйилган.
Масалан, 2015 йили султон фармонига асосан насронийларнинг Рождество байрами арафасида фуқаролар Санта Клаус шапкасини кийган ҳолда кўчада юриши тақиқлаб қўйилди. Тақиқловни бузганлар 15 минг доллар миқдоридаги жаримага тортилди ёки 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди…
Дунё экспертлари яқиндагина Брунея иқтисодини янада чуқур ўрганиб чиқиб, бир тўхтамга келишибди. Бунга кўра, Брунея нефт заҳираси 2035 йилга бориб тугаши ва султон инқирозга юз тутиши мумкинлиги аниқланибди. Тағин ким билади. Барчаси ёлғиз Яратганнинг ўзига аён-да!
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди