
Чукотка яриморолининг жанубий қисми аҳолиси кўриниши улкан илонни ёдга солувчи баҳайбат “жонзотлар” ҳақида хабар беришди. Олимлар эса ушбу “илон”лар Тинч океанининг АҚШ қирғоқларида ўсувчи денгиз ўти эканлигини аниқладилар. Маҳаллий аҳоли вакиллари ўтларни денгиз илони ва маҳлуқ деб ўйлашган.
Денгиз ўтлари қирғоқдаги кучли тошқинлардан сўнг қуруқликка чиқиб қолган. Айримлар уларнинг улкан қурт, яна айримлар маҳлуқ эканлигини таҳмин қилишган. Унинг денгиз ўти бўлиши мумкинлиги эса ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмаган.
Эслатиб ўтамиз, бу турдаги денгиз ўтининг номи Лютке нереоцитис бўлиб, уларнинг узунлиги одатда 25 метргача етиши мумкин. Ўтлар февраль-март ойлари давомида ўсишни бошлаб, декабрга яқин илдизидан узилади ва океан бўйлаб суза бошлайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар