Диссернет беш нафар тожик олимини кўчирмакашликда айблади

1 дақиқа ўқиш4.1K
Диссернет беш нафар тожик олимини кўчирмакашликда айблади
Номзодлик диссертацияларида кўчирмакашлик факти аниқланганидан сўнг икки нафар тожик тадқиқотчиси илмий унвонларидан маҳрум қилинди, деб ёзмоқда Tnews.uz сайти.

Тожик олимларининг кўчирмакашлигини «Диссернет» (тўла номи «Диссернет» тармоқ ҳамжамияти) — кўнгиллилик асосида ташкил этилган тармоқ ҳамжамияти аниқлади. Мазкур ҳамжамият асосан Россия илмий ва таълим доираларида ҳимоя қилинган номзодлик ва докторлик диссертацияларини жамоатчилик асосида экспертизадан ўтказиш билан шуғулланади.

2013 йилнинг январида фаол ҳаракатини бошлаган Диссернет 2010 йилдан 2017 йилгача ўз диссертацияларни ҳимоя қилган ва Россия ОАК томонидан илмий унвон олган беш нафар тожик олимини плагиатда ва бошқа илмий мақола ва аттестация ишлари матнларидан оммавий равишда виждонсизларча фойдаланганликда айблаб чиқди.

Диссернет ҳамжамиятининг Россия Федерацияси Таълим вазирлигига қилган мурожжатидан сўнг икки нафар тожик олими -юридик фанлари номзоди Зафар Тайфуров ва Душанебе шаҳар Мажлиси депутати, иқтисод фанлари доктори Назрулло Амировнинг илмий ишлари такроран кўриб чиқилди ва диссертация кенгаши қарорига асосан улар илмий унвонларидан маҳрум қилиндилар.

Диссернет ҳамжамияти фаоллари ўзларининг сайтида, Амиров Н.З. Гончарованинг 2008 йилдаги «Развитие рынка мясной продукции скотоводства в Российской Федерации: теория, методология, практика» (Россия Федарацияси чорвачиликда гўшт маҳсулотлари бозорининг ривожланиши: назария, методолгия ва амалиёт”) илмий ишини муаллифни кўрсатмаган ҳолда ўзлаштириб олгани аниқланганини билдирди. Диссернетнинг таъкидлашича, Амиров материалларни ўзлаштираётганда «Россия» сўзини «Тожикистон» га ўзгартирган. Назрулло Амиров 19 март куни баёнот бериб, докторлик унвонидан маҳрум қилиниши тушунмовчилик асосида юз берганини таъкидлади, бироқ Россия томони унинг фикрларига қулоқ солмади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?