14:20 / 06.10.2019
3 111

Хитой мудофаа борасида Россияга таянмоқдами?

Хитой мудофаа борасида Россияга таянмоқдами?
Фото: Google Photos
Пекин ўта замонавий ракеталарини намойиш қилганидан бир неча кун ўтиб, Москва Хитой мудофаасини кучайтириш режалари ҳақида бонг урмоқда, деб ёзади Дарё The Guardian нашрига таяниб.

Путин Хитой ҳукуматига баллистик ракеталар ҳужумидан огоҳлантириш тизимини яратиш борасида ёрдам беражагини эълон қилди.

Совуқ уруш давридан бери бундай тизимлар фақат АҚШ ва Россияда бор эди. Бундай тизимларга ер устидаги радиолокацион станциялар ва орбитадаги сунъий йўлдошлар киради. Бундай тизим қатъалараро ракеталарни дарҳол аниқлаш имконини беради. Пайшанба куни халқаро муносабатларга бағишланган конференцияда Путин Хитойга тизимни яратишда кўмак беришини ва бу Хитой мудофаа тизимини тубдан яхшилашини эълон қилди.

Бундай баёнот собиқ коммунистик рақиблар ўртасидаги муносабатлар тобора яхшиланиб бораётганидан далолат.
Июнь ойида Хитой раҳбари Си Путин энг яқин дўсти эканлигини ва бу дўстликни ўта қадрлаши ҳақида гапирган эди.

Путиннинг баёноти интернет саҳифаларида турли изоҳларни юзага келтирди. Тармоқ фойдаланувчиларидан айримлар буни яхши кутиб олган бўлса, айримлар Россиянинг бундай ёрдами Хитойга керак эмаслигини таъкидлади. Айримларнинг назарида, «Россия яна мақтана бошлади. Эҳтимол. Бу рус маданияти билан боғлиқдир. Аммо Хитой бундай мақтанмаган бўларди», деб ёзди бир ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси.

Хитой Халқ Республикаси ташкил этилганининг 70 йиллик юбилей парадида Хитой ҳукумати гипертовушли ракеталарини намойиш қилди. Мутахассислар назарида, АҚШда мазкур ракеталарга қарши турадиган ҳеч қандай куч йўқ. Назарий жиҳатдан олиб қараганда, FD-17 ракетаси товушдан бир неча баробар тез учади, манёвр қила олади ва ундан ҳимояланиш фавқулодда мураккаб.

Август ойида Хитой ва Россия АҚШни янги қуролланиш пойгасига старт берганликда айблаб чиққан, ўша кезларда АҚШ яқин ва узоқ масофага учадиган ракеталарни тақиқлаш борасидаги битимдан чиқиши ортидан «Томагавк» русумли учоқ асосига қурилган 500 километр масофага учиб нишонга урадиган ракетасини синовдан ўтказган эди.

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков бу синовни қоралаган, Хитой томони ҳам АҚШни танқид қилиб, бу халқаро ва минтақавий хавфсизлик учун салбий оқибатларга олиб келиши борасида огоҳлантирган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой мудофаа борасида Россияга таянмоқдами?