БАА ўз фуқароларини уч давлатга бормасликка чақирди

Бирлашган Араб Амирликлари ўз фуқароларини Эрон, Ливан ва Ироққа сафар қилишдан сақланишга чақирди. Ташқи ишлар вазирлиги бу қарорни минтақадаги геосиёсий вазиятнинг кескинлашиши билан изоҳлади. Шунингдек, ушбу давлатларда бўлиб турган фуқароларга зудлик билан ватанга қайтиш тавсия қилинди. БАА аввал ҳам айрим чекловларни жорий этган эди, бу эса АҚШ, Исроил ва Эрон ўртасидаги кескинлик фонида қабул қилинган.
Бирлашган Араб Амирликлари ўз фуқаролари учун айрим давлатларга сафарни чеклади. Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Эрон, Ливан ва Ироққа ташриф буюриш тақиқланган.
Бу қарор минтақадаги геосиёсий вазият кескинлашгани билан изоҳланмоқда. Вазирлик баёнотида айни пайтда ушбу давлатларда бўлиб турган фуқароларга зудлик билан ватанга қайтиш тавсия қилинган.
Шунингдек, аҳолига расмий кўрсатмаларга қатъий амал қилиш ва янгиликларни кузатиб бориш лозимлиги таъкидланган. Маълум қилинишича, БАА аввал ҳам айрим чекловларни жорий этган.
Хусусан, Эрон фуқароларининг мамлакат аэропортлари орқали кириши ва транзити чекланган эди.
Қайд этилишича, мазкур қарорлар АҚШ, Исроил ва Эрон ўртасидаги кескинлик фонида қабул қилинган.






























Изоҳлар 0
…