АҚШ Исроилга 24 соатда 6500 тонна ҳарбий юк етказгани маълум бўлди

АҚШ Исроилга 24 соат ичида 6500 тонна ҳарбий юк етказиб берди. Бу юклар авиация ва қуруқлик қўшинлари учун мўлжалланган ўқ-дорилар, ҳарбий юк машиналари ва тактик транспорт воситаларини ўз ичига олади. Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац бу ёрдам армиянинг жанговор тайёргарлигини оширишини таъкидлади. Яқин кунларда ҳарбий таъминот ҳажми янада кенгайтирилиши кутилмоқда.
АҚШ Исроилга қисқа вақт ичида йирик ҳажмда ҳарбий юк етказиб берди, деб Jerusalem Post хабар берди.
Маълум қилинишича, АҚШ Мудофаа вазирлиги томонидан амалга оширилган логистика операцияси доирасида бир сутка ичида 6500 тонна юк юборилган.
Ушбу юклар икки йирик кема орқали Ашдод ва Ҳайфа портларига етказилган.
Юк таркибида авиация ва қуруқлик қўшинлари учун мўлжалланган ўқ-дорилар, ҳарбий юк машиналари ҳамда тактик транспорт воситалари мавжуд бўлган.
Қайд этилишича, Эрон билан уруш бошланганидан буён Исроилга жами 115 600 тонна ҳарбий техника етказилган.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац бу ёрдам армиянинг жанговор тайёргарлиги ва фронтлардаги устунлигини кучайтиради, дея таъкидлаган.
Расмийлар маълумотига кўра, яқин ҳафталарда ҳарбий таъминот ҳажми янада кенгайтирилиши кутилмоқда.






























Изоҳлар 0
…