
Ҳозирда тадқиқотчилар Сибирда топилган 18 минг йиллик кучукча ит ёки бўри эканлигини аниқлашга ҳаракат қилишмоқда.
Икки ойлигида ўлиб қолган ушбу кучукча Россиянинг совуқ қисмида музлаб қолган, унинг юнги, бурни ҳамда тишлари сақланиб қолган.
Олиб борилаётган ДНК текшируви унинг турини аниқлай олмаяпти. Олимларнинг фикрича, бу тур бўри ва ит оралиғидаги тур ҳам бўлиши мумкин.

Радиокарбон билан текширув натижасида итнинг қачон ўлгани ва қанча вақт музда қолганлиги аниқланди.
Геном таҳлиллари унинг эркак эканлигини кўрсатди. Швециядаги Палеогенетика марказининг тадқиқотчиси Дейв Стонтон бу ҳайвон тури қадимги ит ва бўри популяциясидан келиб чиққан деб хулоса қилди.
Ҳозирги итлар бўриларнинг авлодлари деб қаралади, аммо итлар қачондан бошлаб уй ҳайвони сифатида қаралгани ҳақида маълумотлар мавжуд эмас. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар