date

Гўзал турк юлдузи Ҳанде Эрчел 32 ёшни қаршилади

Гўзал турк юлдузи Ҳанде Эрчел 32 ёшни қаршилади
Турк сериаллари орқали томошабинлар қалбидан жой олган актриса ва модел Ҳанде Эрчел 32 ёшни қарши олди. У 1993-йил 24-ноябрда туғилган бўлиб, бугунги кунда Туркиянинг энг машҳур актрисаларидан бири ҳисобланади.

Ҳанде Эрчел ҳозирда Истанбулдаги Мимар Синан Тасвирий Санъат Университетида анъанавий турк санъати бўйича таҳсил олмоқда. У 2012-йилда Озарбайжонда бўлиб ўтган гўзаллик танловида иккинчи ўринни эгаллаган.

Актрисанинг оммалашувига сабаб бўлган роллардан бири — Канал Д телеканалида эфирга узатилган “Güneşin Kızları” сериалидаги Селин Йилмаз образи бўлди. У 2016-йилда “Aşk Laftan Anlamaz” сериалида Ҳаят Узун роли орқали экранга яна қайтди.

Ҳанде Эрчел ижодини модел сифатида ҳам давом эттириб, кўплаб реклама лойиҳалари ва брендлар билан ҳамкорлик қилган. Бугунги кунда у миллионлаб мухлислар меҳрига сазовор бўлган актёрлик фаолиятини давом эттирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Гўзал турк юлдузи Ҳанде Эрчел 32 ёшни қаршилади