date

Лабо юкхонасидан минглаб пиротехника яширилгани аниқланди

Лабо юкхонасидан минглаб пиротехника яширилгани аниқланди
Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Фарғона” чегара божхона пости ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбири давомида йирик миқдордаги пиротехника воситалари аниқланди. Бу ҳақда Божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қўшни давлатдан кириб келаётган фуқаро бошқарувидаги Лабо русумли автомобил белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Текширув жараёнида автомашина юкхонасида махсус ясалган яширин қисм мавжудлиги аниқланган.

Яширин жойдан хорижда ишлаб чиқарилган 2 турдаги, жами 26 556 дона пиротехника воситалари топилган. Уларнинг умумий бозор қиймати 62 миллион сўмга тенг экани қайд этилди.

Божхона назоратидан яширилган ушбу маҳсулотлар ноқонуний олиб кирилаётганлиги сабабли тегишли тартибда ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Расмийлар бундай ҳолатларга нисбатан қатъий чоралар кўрилишини таъкидламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Лабо юкхонасидан минглаб пиротехника яширилгани аниқланди