
Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида ҳавонинг кескин ифлосланиши туфайли 24–25-ноябрь кунлари барча мактаблар ва олий таълим муассасалари фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда маҳаллий расмийлар маълумот берди.
Қарор аҳолининг соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида қабул қилинган. Ҳаво сифатини назорат қилиш ташкилоти берган маълумотга кўра, 2025-йил бошидан бери Теҳронда атиги 6 кун давомида тоза ҳаво кузатилган.
Мутахассислар фуқароларга зарурат бўлмаса очиқ ҳавога чиқмасликни, ҳимоя ниқобларидан фойдаланишни ва эҳтиёт чораларига амал қилишни тавсия қилмоқда.

IQAir халқаро платформасига кўра, айни дамда Теҳрон шаҳри ҳаво ифлосланиши бўйича дунёдаги пойтахтлар ва йирик шаҳарлар ичида 10-ўринни эгалламоқда.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри эса ушбу рейтингда 8-ўринда қайд этилган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.