date

Инфантино расман Ливан фуқароси бўлганини эълон қилди

Инфантино расман Ливан фуқароси бўлганини эълон қилди

ФИФА раҳбари Жанни Инфантино ижтимоий тармоқларда ўзининг Ливан фуқаролигини қўлга киритганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, бу унга катта шараф ва муҳими — янги имкониятлар эшигини очади.

Инфантино Байрутга ташрифи чоғида Ливан президенти Жозеф Аун билан учрашиб, мамлакат фуқаролигини қабул қилиш маросимида қатнашган. Унинг қайд этишича, ФИФА ва Ливан ўртасида футболни ривожлантириш, спорт орқали тинчликка ҳисса қўшиш, ёшлар ва таълим соҳасида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.

“Расман ливанлик эканлигимдан жуда мамнунман. Биз футболни фақат ўйин сифатида эмас, тинчлик, таълим ва имкониятлар қуроли сифатида ҳам ривожлантиришда давом этамиз”, — дея таъкидлади Инфантино.

Шу ўринда қайд этиш керакки, 55 ёшли футбол раҳбари Швейцария ва Италия фуқаролигини ҳам сақлаб қолган. Унинг турмуш ўртоғи — Ливанлик Лина Ал-Ашкар.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Инфантино расман Ливан фуқароси бўлганини эълон қилди