date
views 1 743

Коронавирус пандемияси Европа геосиёсатига қандай таҳдидларни келтирмоқда?

Коронавирус пандемияси Европа геосиёсатига қандай таҳдидларни келтирмоқда?
Фото: Getty Images
Халқаро муносабатларда Европа кенгаши сайтида келтирилишича, Европа Иттифоқи вирус билан боғлиқ инқироздан сўнг ҳам аввалги геосиёсий муаммолар қаршисида қолаверади. Лекин бу сафар Европа ҳамжамияти мавжуд муаммоларни ҳал қилиш учун бирдамлик ва ишончга кўпроқ муҳтожлик сезиши аниқ.

Коронавирус дунёнинг охири ҳам эмсалигини назарда тутиш муҳим экан, вирус билан боғлиқ инқироз Европа кенгаши раиси Урсула фон дер Ляен ва Халқаро муносабатлар ва хавфсизлик раиси Жозеф Борелнинг дастлабки режаларини ҳам хавотир остига қўймоқда. Европа Иттифоқи мамлакатлари инқироздан сабоқ олган ҳолда ўз ватандошларини изоляцияда қолишга чақиряпти ва миллий ҳукуматларини карантин шароитига мослаштиряпти. Европа Иттифоқи манзараси ўзгариши аниқ бўлса-да, геосиёсат вирус қурбонига айланмаслиги ҳам бор гап.

Инқироз даврида Европа соғлиқни сақлаш тизимини ва иқтисодиётини қайта кўриб чиқиш масаласи кўндаланг турган экан, Европа Иттифоқи учун геосиёсат ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ табиий заруратга айланади. Чунки коронавирус аллақачон Европа Иттифоқи ташқи сиёсати учун хавфларни юзага келтирди. Бу хавфлар, аввало, нималарда кўринмоқда?

Биринчидан, Италия ва бошқа Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасида бирдамлик борасида юзага келган дарз. Вирус Европа кўчаларида кезиб юрган бир вазиятда ниқобларнинг, сунъий нафас олдирувчи аппаратларнинг етишмаслиги каби муаммолар билан яккама-якка қолиб кетганлиги-ю, жанубий Европадаги иттифоқдошларнинг соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммолар Европа Иттифоқи ҳар қачонгидан бирдам деган ғоя рўё эканини кўрсатиб қўйди.

Шунингдек, вирус билан боғлиқ инқироз бирдам Европанинг мустақил хавфсизлик ва мудофаа тизимларини яратишга бўлган уринишини ҳам соя остига олмоқда. Вирусга қарши курашишда тарқоқ ҳаракат қилаётган Европа ҳамжамияти аъзоларининг бундай бир вазиятда ташқи хавфларга бирдам бўлиб ҳаракат қилиш ғояси қулоққа ғалати эшитиларкан.

Европа Иттифоқи марказий банкининг вирус инқирози пайтида аъзо мамлакатларга 750 миллиард еврога яқин маблағни ажратиши борасидаги баёноти ҳам Россия ва Хитойнинг Италияга кўрсатаётган ёрдамлари олдида ҳеч қандай самара бермаётгандек. Россия ва Хитойнинг Италияга кўрсатаётган амалий ёрдами ва 750 миллиард евролик ёрдам қиёсланганда кейингиси фақат асабларни жунбушга келтирмоқда.

Холисона қаралганда, Европа Иттифоқи вирусга қарши курашда бошқаларга солиштирганда яхшироқ уддалаяпти. АҚШ ҳукумати вирус билан боғлиқ инқироздан аввал ўзини қандай манфаатпараст сифатида тутиб келган бўлса, ўз одатига кўра иш юритмоқда. Ташқаридан қараганда рус пропагандаси ва Хитойнинг агрессив қудратини намойиш қилаётгани яхши таассурот уйғотмайди.

Фото: Getty Images
Рубл қадрининг 25 пунктгача пастлаб кетгани манзарасида дунё бозорларида нефть нархининг 30 доллардан арзон сотилаётгани ортидан саудияликларнинг рус нефти харидорларини ўзлари томон оғдириб олаётгани ва Хитой ҳукуматининг вирус инқирозининг илк даврларида вирусга қарши муваффақиятсиз ҳаракати ва вирус назоратга олингач, кўплаб ниқобларни ишлаб чиқаришга ўтгани каби ҳолатлар бир неча сербиялик ҳамда италянларни уларга маҳлиё қилиши турган гап, аммо бошқа европаликлар улардан масофа сақлаб ҳаракат қилишлари ҳам рост.

COVID-19 шароитида баъзи шарқий Европа мамлакатлари, Болқон мамлакатлари ва Яқин Шарқ Европа Иттифоқи манфаатларига зиён келтирадиган усулда ҳаракат қилмоқда. Украина Донбас масаласида Киев ва Москва ўртасида шаффоф битимга келишув борасида шубҳа қилмоқда, Молдова ва Грузия кузда бўлиб ўтадиган ношаффоф сайловларга тайёрланмоқда, Ливан ҳукумати дефолтни бошидан кечирмоқда, Россия ва Туркия келишувларига қарамасдан Идлибда турк аскарлари ҳалок бўлмоқда.

Европа Иттифоқи вирус билан боғлиқ кризисдан сўнг пандемиядан аввалги муаммоларга дуч келади, фақат бу сафар Европа Иттифоқи аъзо давлатлари соғлиқни сақлаш тизимини оёққа турғизиб, ўз иқтисодиётини қутқаришга ёрдам берадиган захираларни асраб, Европа геосиёсатини олдинга суришга ёрдам берадиган маблағ ва бирдамликка кўпроқ аҳамият бериб ҳаракат қилишлари лозим. Шунингдек, Европа Иттифоқи коронавирусдан сўнг ўз қўшниларининг иқтисодиётини барқарорлаштириш учун захира фонди ташкил қилиши мумкин.

Шу билан биргаликда, Европа Иттифоқи халқаро ҳамжамият сифатида санкциялар қўллаш сиёсатини кучайтириши талаб этилади, яъни фақат АҚШ компаниялари устидан шикоят қилишни камайтириб, Европа Иттифоқида бизнес юритаётган ва Европа Иттифоқи қонунларини бузаётган компанияларга ҳам ўз санкцияларини жорий қилса мақсадга мувофиқ бўлади. Сўнг барча Европа Иттифоқи мамлакатлари Франция илгарига сураётган Сенегал шимоли, Мавритания жануби, Мали, Буркина Фасо шимоли, Жазоир, Нигер, Нигерия шимоли, Камерун, Марказий Африка Республикаси, Чад, Жанубий Судан, Эритрея, Эфиопия шимолидаги мураккаб вазиятни ҳал қилишда бирлашиши керак бўлади.

Агар мазкур вазифалар ўзаро тушуниш ва миллий манфаатлардан воз кечиб ҳаракат қилинсагина, Европа Иттифоқи келажаги учун ёруғ кунларни келтириши мумкин, аксинча бўлса, биз билган Европа Иттифоқи секин-аста парчаланиши, ғоя нима бўлганда ҳам ғоялигича қолиши мумкинлиги ҳақидаги аксиомага айланиши мумкин.

Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус пандемияси Европа геосиёсатига қандай таҳдидларни келтирмоқда?