15:20 / 19.08.2020
1 195

Қандай ниқоблар самаралироқ: бир марталикми ёки пахтали?

Қандай ниқоблар самаралироқ: бир марталикми ёки пахтали?
Ушбу мавзуда тадқиқот олиб борган Иллинойс университети олимларининг хулосаларига кўра, пахта матосидан тайёрланган кўп қатламли ниқоб вирусдан тиббий ниқоб каби самарали ҳимоя қила олмайди. Аммо вирусни тарқатадиган нафас олиш томчиларини муваффақиятли ушлаб қолади.

Ўз навбатида, Британия академияси олимлари кўп қатламли матодан тикилган ниқобларнинг нафас йўллари инфекциясининг томчилар орқали тарқалиш эҳтимолини камайтиришга ёрдам беришини аниқлашди. Уларнинг ёзишича, зичлиги 600 тола бўлган икки қават пахтали мато ва шифондан тайёрланган ниқоблар 300 нанометрдан кичикроқ бўлган зарраларнинг 80 фоиздан кўпроғини ва ундан каттароқ зарраларнинг 90 фоиздан кўпроғини фильтрлай олади.

Бундан ташқари, Иллинойс университети олимлари тоза пахтадан тикилган ва уч қаватли футболка жарроҳлик кийими каби ҳимоя даражасига эгалигини таъкидлашмоқда.

ЖССТ эса бу борада тиббий бўлмаган матодан тайёрланган ниқоблардан фойдаланишда уларни кунига камида бир маротаба совун ёки кир ювиш воситалари билан иссиқ сувда (камида 60 даража) ювишни тавсия қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)