08:00 / 08.10.2021
1 562

Тинчлик бўйича Нобел мукофотини ким олади?

Тинчлик бўйича Нобел мукофотини ким олади?
Фото: BBCRussian
8 октябр куни бериладиган тинчлик бўйича Нобел мукофотига 329 номзод кўрсатилган (234 киши ва 95 ташкилот). Бу мукофот тарихидаги учинчи кўрсаткич ҳисобланади.

Асосий даъвогарлар
Асосий фаворит – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти. Ташкилотни COVAX лойиҳаси номзод сифатида кўрсатган.

Кейинги фаворит – “Чегарасиз мухбирлар” ташкилоти. Ослодаги Тинчлик муаммоларини тадқиқ қилиш институти директори Ҳенрик Урдал Reuters агентлигига берган интервьюсида шундай деди: “[Мукофотнинг берилиши] – бу воқеаларни мустақил ёритиш ва демократик бошқарув учун ёлғон хабарларга қарши курашишнинг муҳимлиги тўғрисидаги кўпсонли баҳсларнинг акс-садоси бўлади”.

Букмекерлар Алексей Навальний, Светлана Тихановская ва Грета Тунбергнинг имкониятларини тенг деб баҳоламоқда. Ҳенрик Урдал Тихановскаянинг имконияти кўпроқ деб ҳисоблайди. Эҳтимолий даъвогарлар рўйхатида Жо Байден, Ангела Меркел ва Билл Гейтс ҳам бор.

Сўз эркинлиги ва иқлим
Аммо ЖССТ мукофотни олишига ҳамма ҳам хайрихоҳ эмас. Стокҳолмдаги тинчлик муаммоларини тадқиқ қилиш халқаро институти директори Дэн Смит ЖССТ мукофотни қўлга кирита олмайди деб ҳисоблайди, “чунки унинг роли баҳсталаб”. Вакцина борасида эса, унинг фикрича, тиббиёт бўйича Нобел мукофоти бор.

“ОАВ эркинлиги ёки таниқли журналист яхши танлов бўлиши мумкин. Аммо долзарблиги боис иқлим ўзгаришини юқорироқ қўйган бўлардим”, деди у CNN’га берган интервьюсида.

GETTY IMAGES
Мукофот беришдаги зиддиятлар
Алфред Нобелнинг васиятига кўра, мукофот “халқлар ўртасидаги аҳилликни мустаҳкамлаш учун мавжуд армияларни тарқатиб юбориш ёки камайтиришга ҳаммадан кўпроқ ҳаракат қилган ёхуд тинчлик музокараларини ўтказишга ҳисса қўшган” шахс ёки ташкилотга берилади.

Аммо мукофотнинг ўзи ёки айрим совриндорлар бир неча марта акс таъсирни келтириб чиқарган. Масалан, Мянма мухолифати етакчиси ва тинчлик мукофоти совриндори Аунг Сан Суу Жи ҳокимият тепасига келгач, роҳингя халқига нисбатан ваҳшиёна муносабатидан сўнг Ғарб жамоатчилиги олдида унинг обрўси бутунлай чилпарчин бўлди.

Аунг Сан Суу Жи 2019 йилда Ҳаагадаги БМТ халқаро судида роҳингя халқига нисбатан қилган қатлиоми учун жавоб берди. Ўшанда уни Нобел мукофоти совриндори мақомидан маҳрум қилиш бўйича чақириқлар янгради, аммо мукофотни қайтариб олиб бўлмайди.

Бошқа мисол – Эфиопия бош вазири Абий Аҳмад Али. У 2018 йилда қўшни Эритрея билан муносабатларни яхшилагани учун мукофотга лойиқ деб топилганди, икки йилдан кейин эса Эфиопияда Тиграй қонли можароси бошланди.

GETTY IMAGES
1994 йилда Фаластин озодлик ташкилоти етакчиси Ёсир Арафот ва Исроил бош вазири Ицҳак Рабин ҳамда Исроил ташқи ишлар вазири Шимон Перес тинчлик мукофотини олди. Нобел қўмитаси аъзоларидан бири Каре Кристиансен Арафотнинг мукофотланишига норозилик сифатида истеъфо берганди.

2009 йилда мукофот барчани ҳайратга солган ҳолда АҚШ собиқ президенти Барак Обамага берилди. Обама эришган аниқ муваффақиятлари учун эмас, балки тинчлик уйғунлигига эришишдаги ҳаракатлари учун мукофотланганди.

Энг зиддиятли мукофот эса 1973 йилда АҚШ давлат котиби Ҳенри Киссинжер ва шимолий вьетнамлик сиёсатчи Ле Дик Тхо Вьетнамдаги урушни якунлаш бўйича Париж келишувини имзолагани учун олган тинчлик мукофоти ҳисобланади. Уруш икки йилдан кейин тугаган, Ле Дик Тхо эса мукофотдан воз кечган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тинчлик бўйича Нобел мукофотини ким олади?