Тошкентда эркак калити ичидаги машинани ўғирлаб, қочиб кетди

1 дақиқа ўқиш341
Тошкентда эркак калити ичидаги машинани ўғирлаб, қочиб кетди

Тошкент шаҳрида бир эркак бошқа бировнинг автомобилни олиб қочди, деб хабар берди пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси.

Маълумотларга кўра, у маблағсиз қолгани учун бирор нарса ўғирлаб тирикчилик қилиш ниятида ҳаракат қилган. Машинанинг эшиги ёпилмагани ва калити ўт олдиргичда турганидан фойдаланиб, у транспорт воситасини ҳайдап кетган.

Бектемир туманидаги Чирчиқ бўйига боргач, автомобил салонидан икки дона монитор, видеорегистратор, фонарь ва сумка олган. Кейин машинани ташлаб, воқеа жойидан қочиб кетган.

“Қилган ишимдан қаттиқ афсусдаман. Ҳеч кимга бундай қилмасликни маслаҳат бераман. Бу яхши йўл эмас экан, оқибатини билмадим”, — деган гумонланувчи.

Маълум бўлишича, у аввал ҳам судланган. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “г” банди бўйича жиноят иши қўзғатилган ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?