Аҳолига яқин “заправка”лар хавфсиз ҳудудларга кўчирилади

1 дақиқа ўқиш235
Аҳолига яқин “заправка”лар хавфсиз ҳудудларга кўчирилади

Аҳоли яшайдиган ҳудудларга яқин жойлашган газ тўлдириш шохобчалари хавфсиз ҳудудларга кўчирилади. Бу ҳақдаги қарор 2026 йил март ойигача амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасида белгиланди.

Маълумотларга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда шохобчаларнинг ҳолатини ўрганиб, белгиланган талабларга жавоб бермайдиганларини аниқлайди.

2026 йил 1 апрелгача фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирадиган, атроф-муҳит ёки ёнғин хавфсизлиги талабларига зид бўлган “заправка”лар хавфсиз ҳудудларга кўчирилади.

Шохобчаларни кўчириш ёки бузиш билан боғлиқ харажатлар қонунчиликда белгиланган тартибда компенсация қилинади. Кўчириладиган шохобчалар учун инфратузилмага эга ер майдонлари ажратилади.

Агар шохобча эгалари ўз фаолиятини ўзгартиришни хоҳласа, уларга қонун доирасида бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишга рухсат берилади.

Шунингдек, кўчирилган газ тўлдириш шохобчалари учун газ, электр энергияси ва бошқа тармоқларга уланишда истисно тариқасида техник шартлар берилади.

Ҳужжатда таъкидланишича, шохобчалар ҳимоя майдонлари ичида шаҳарсозлик нормаларига зид бўлган бошқа объектлар қурилиши қатъиян тақиқланади.

Мутахассислар фикрича, бу чоралар нафақат аҳоли хавфсизлигини таъминлайди, балки экологик ҳолатни ҳам яхшилашга хизмат қилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?