date

Флик: "Мен Ямал билан гаплашдим"

Флик: "Мен Ямал билан гаплашдим"
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Ламин Ямал ҳақида ўз фикрларини билдирди. Сўнгги вақтларда "кўк-анорранглилар"нинг 18 ёшли юлдузи майдондаги муваффақиятларидан кўра, шахсий ҳаёти ва мавсум давомида уни қийнаётган жароҳат билан боғлиқ муаммолари ҳақида кўпроқ гапирилмоқда.

"Мен Ламин билан очиқчасига суҳбатлашдим. Биз бир-биримизга жуда самимий бўлдик.

Мен ҳар доим уни қўллаб-қувватлайман ва ҳимоя қиламан. У ҳали жуда ёш", — деди Флик матбуот анжуманида.

Якшанба куни "Барселона" Ла Лига доирасида "Эльче"га қарши баҳс олиб боради. Ўтган турда каталонияликлар "Сантьяго Бернабеу"да "Реал Мадрид"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Флик: "Мен Ямал билан гаплашдим"