00:16 / 13.12.2021
3 548

Рус режиссёри Путинга Кавказ республикаларига озодлик беришни таклиф қилди

Рус режиссёри Путинга Кавказ республикаларига озодлик беришни таклиф қилди
9 декабрь куни Владимир Путин Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш (СПЧ) йиғилишида иштирок этди. Президентнинг режиссёр Александр Сокуров билан баҳс пайдо бўлди. Сокуров мамлакатнинг айрим субъектларни «қўйиб юбориш»ни таклиф қилди.

Сокуровнинг сўзларига кўра, Россия «шундай кичик давлат учун» «жуда қиммат» ташқи сиёсат юритмоқда. Режиссёр «Беларус, Жанубий Осетия, Абхазия каби давлатлар Россияга боқиманда»лиги, бунинг устига Сурия ва жанубий мамлакатларга ҳам ёрдам берилаётганини эслатиб ўтган.

Бундан ташқари, Сокуровнинг фикрича, мамлакатда федерализм инқирози юз бермоқда, бу айниқса Шимолий Кавказда яққол намоён бўляпти. Режиссёрнинг сўзларига кўра, бу минтақалар аҳолисининг русларни ёқтирмаслиги ортмоқда ва бирга яшашни истамайди. “Кавказ ягона миллатга айланиб бормоқда”, деган Сокуров.

«Келинг, энди биз билан бирга яшашни истамайдиганларни озод қилайлик. Биз ўз ҳолича яшашни истаган ҳар бир кишига омад тилайлик...», - дея хулоса қилган режиссёр Александр Сокуров

Путин режиссёрнинг позициясига қўшилмаган ва буни «нутқ эмас, манифест» ва «муаммолар ва қўрқувлар йиғиндиси» деб атаган. У Сокуровдан «ким биз билан яшашни хоҳлайди, ким хоҳламаслиги»ни қаердан билишини сўраган, шунингдек, гапиришдан олдин ўйлаб кўришни маслаҳат берган.

Путин: «Масалан, сиз барча республикалар миллий хусусиятга эга эканлигини айтдингиз. Илгари бошқача бўлганми? Совет Иттифоқи даврида бошқача бўлганми? Сиз «биз билан яшашни истамаганларни қўйиб юборайлик» дедингиз. Биз билан ким яшашни хоҳлаётганини ва ким йўқлигини қаердан биласиз?» – деб норозилигини билдирган.

Президент, шунингдек, ҳеч кимни ҳақорат ва хафа қилмаслик учун «баъзи нарсалар ҳақида жим бўлиб, шахсан муҳокама қилган маъқул», деди. У бу саволларни «жуда нозик ва сезгир» деб атаган.

Президентнинг муносабатини кейинроқ унинг матбуот котиби Дмитрий Песков: «Президент бундай масалаларга тоқат қилолмайди», деб изоҳлаган.

Сокуров Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга 2018 йилда қўшилган. У Путин билан илгари ҳам тортишиб қолган. 2019 йилда жаҳонга машҳур кинорежиссёр Россия президентига «Москва иши» бўйича судланганлар билан учрашишни, шунингдек, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга ушбу мукофот топширилганидан кейин Россия Қаҳрамони унвони мақомини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди. Ўшанда ҳам Путин режиссёрнинг бирон бир таклифига қўшилмаган эди.

Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Путин билан можародан кейин Сокуровни ҳибсга олиш хавфи йўқлигини айтган. Қодиров эса ўзининг телеграм-каналида Чеченистонни Россиянинг ажралмас қисми деб атаган ва режиссёрга таъна тошларини отган. Чеченистон парламенти Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикинга режиссёрнинг баёнотларини текшириш илтимоси билан мурожаат қилишга қарор қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рус режиссёри Путинга Кавказ республикаларига озодлик беришни таклиф қилди