Непалда намойиш қонли тўқнашувга айланди: 14 киши ҳалок бўлди

1 дақиқа ўқиш396
Непалда намойиш қонли тўқнашувга айланди: 14 киши ҳалок бўлди

Непалда аҳоли норозилиги кучайиб, катта намойишлар қонли фожиа билан якунланди. 8 сентябрь куни “The Kathmandu Post” нашри хабарига кўра, полиция томонидан намойишчиларга ўқ узилиши оқибатида 14 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди.

Ҳодисага мамлакат ҳукумати қабул қилган кескин қарор сабаб бўлган. Расмийлар белгиланган муддатда Алоқа ва ахборот технологиялари вазирлигида рўйхатдан ўтмаган йирик ижтимоий тармоқлар фаолиятини тақиқлашга қарор қилди. Тақиққа Meta (Facebook, Instagram), Alphabet (YouTube), X (собиқ Twitter), Reddit ва LinkedIn каби платформа ва сервислар киритилган.

Парламентдаги асосий мухолифат кучларидан бири — Непал “Коммунистик” партияси (маоистик марказ) вакили Хит Раж Панди бу қарорни мутлақо қабул қилиб бўлмаслигини айтди. Унинг фикрича, ижтимоий тармоқларни ёпиш нафақат сўз эркинлигини чеклайди, балки мамлакатда катта тартибсизлик ва тўқнашувларга ҳам олиб келиши мумкин.

Шундан сўнг норозилар Нью-Банешвар туманида тўпланиб, чекловларга қарши ҳамда ҳукуматдаги коррупцияга қарши чиқишди. Бироқ тинч бошланган митинг қисқа вақт ичида кескин тўқнашувга айланди. Полиция намойишчиларни тарқатиш учун куч ишлатди ва охир-оқибат қурол қўллади.

Расмий маълумотларга кўра, тўқнашувлар пайтида 14 киши ҳалок бўлган, яна 80 дан ортиқ одам турли даражада тан жароҳати олган. Улар орасида камида 10 нафар фуқаронинг аҳволи жуда оғирлиги қайд этилган.

Мутахассислар таъкидлашича, бу воқеа Непалда сиёсий беқарорликни янада кучайтиради ва ҳукуматнинг қаттиққўл сиёсатини кучли танқид остига олади. Жамоатчилик эса ҳукуматдан шошилинч равишда чекловларни бекор қилиш ва тинчликни тиклашни талаб қилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?