Тошкент ва Душанбе мезбонлик қилаётган «CAFA Nations Cup-2025» турнирининг 3-ўрин учун беллашуви бўлиб ўтди.
Унда Ҳиндистон миллий жамоаси Ўмон билан куч синашиб, асосий вақтда 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Пеналтилар сериясида эса ҳиндистонликлар рақибидан устун келди — 3:2.
Шу тариқа, Ҳиндистон мусобақанинг бронза медалларига эга чиқди. Карлуш Кейруш бош мураббийлигидаги Ўмон эса 4-ўрин билан чекланадиган бўлди.
CAFA Nations Cup
3-ўрин учун баҳс
Ўмон – Ҳиндистон 1:1 (пенальтилар бўйича – 2:3)
Голлар: Ал Яҳмади 55' – Уданта Сингх 80'
Ўмон: 1.Ал Муҳайни, 3.Тани Ғариб Ал Рушайди, 6.Аҳмад Муҳаммад Ал Хамиси, 7.Исом Ал Сабҳи (Муҳсин Ал Ғассани, 46), 12.Абдуллоҳ Фаваз Баит Абдулғафур, 14.Аҳмад Халифа Ал Каби, 17.Али Сулаймон Ал Бусайди, 21.Абдул Раҳмон Ал Мушайфри, 27.Маҳмуд Мабрук Ал Мушайфри (Салоҳ Ал Яхёи, 46, Заҳир Сулаймон Абдуллоҳ Ал Ағбари, 59), 28.Носсир Султон Ал Равахи (Жамил Ал Яҳмади, 46), 30.Аҳад Ал Хабши Ал Машайхи (Ҳариб Ал Саади, 46).
Ҳиндистон: 1.Гурприт Сингх, 2.Раҳул Бҳеке, 4.Анвар Али, 6.Нихил Прабху (Суреш Сингх, 78), 7.Лаллианзуала Чҳангте, 9.Викрам Партап (Житин Мадатил, 46, 46), 10.Ирфан Ядвад (Уданта Сингх, 79), 11.Наорем Сингх (Манвир Сингх, 64), 16.Валпуиа, 18.Муҳаммад Увайс (Наорем Сингх, 63), 19.Даниш Фарук (Жексон Сингх, 116).
Огоҳлантиришлар: Аҳад Ал Хабши Ал Машайхи (45+1), Гурприт Сингх (90+1).
Четлатиш: Али Сулаймон Ал Бусайди (90+6).
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!