Тўқаевнинг Ўзбекистонга ташрифи йил якунига белгиланди

1 дақиқа ўқиш346
Тўқаевнинг Ўзбекистонга ташрифи йил якунига белгиланди

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев йилнинг охирги ойларида қатор муҳим давлатларга амалий ташриф уюштиришини маълум қилди. Президентнинг сўзларига кўра, сафар йўналишларидан бири сифатида Ўзбекистон ҳам кўзда тутилган. Бу ҳақда у 8 сентябрь куни халққа йўллаган мурожатида эълон қилди.

Тўқаев ўз нутқида бу йил Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг юбилей йиғилишида қатнашишини ва у ерда Қозоғистоннинг халқаро муносабатларга оид позициясини баён қилишини қайд этди. Унинг таъкидлашича, глобал масалаларда БМТнинг роли ва таъсири ҳануз муҳим бўлиб қолмоқда.

“Йилнинг охирида мен Россия ва Ўзбекистонга сафар қиламан. Шунингдек, Остонада Озарбайжон, Арманистон ва Туркманистон раҳбарларини қабул қилишга тайёргарлик кўряпмиз. Шу билан бирга, Осиё ва Европанинг бир қатор давлатлари билан учрашувлар ҳам режалаштирилган”, — деди Тўқаев.

Давлат раҳбари, шунингдек, Қозоғистон ва АҚШ мулоқоти тобора фаоллашаётгани, Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик кенг қамровли йўналишларда кучайиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

Президент ўз чиқишида БМТнинг 80 йиллигини эслаб, уни “Иккинчи жаҳон уруши якунларининг асосий институционал ифодаси” сифатида баҳолади. Шу муносабат билан у ташкилотни ислоҳ қилиш масаласи кечиктириб бўлмас долзарб вазифага айланганини урғулади.

“Яқин кунларда Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган юбилей сессиясида нутқ сўзлашни режалаштиряпман. Унда Қозоғистоннинг халқаро вазият бўйича қарашлари, шу жумладан БМТни ислоҳ қилишга оид таклифларимни тақдим этаман”, — дея қўшимча қилди Тўқаев.

Мутахассислар фикрича, Тўқаевнинг сафарлари минтақадаги сиёсий ҳамкорлик ва халқаро мулоқотнинг янада фаоллашишига туртки бўлиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?