date

Лотереяда 10 миллион доллар ютган аёл сахийлик қилди

Лотереяда 10 миллион доллар ютган аёл сахийлик қилди

АҚШнинг Индиана штатида яшовчи бир аёл омад қўллаб-қувватлаб, лотереяда деярли 10 миллион доллар ютди. Ортиқча таърифга ҳожат йўқ, у 11 йил давомида лотерея чипталарини харид қилишни одат қилган ва ниҳоят узоқ интизорликдан кейин бахт унга кулиб боқди. 2025 йил 16 август куни сотиб олган чиптаси омад эшигини очди ва унга катта бойлик тақдим этди.

Аёлнинг айтишича, у бир вақтлар заводда ишлаган ва шу ерда ҳамкасблари билан яқин муносабатда бўлган. Унинг лотереяга бўлган қизиқиши аввалдан бор эди. Кейинчалик унинг тўрт нафар яқин ҳамкасби унга қўшилиб, биргаликда чипталар сотиб олишни одат қилишган. Ҳар сафар улар омад келишига умид қилиб, бирга пул тикишган.

Қизиғи шундаки, аёл ишдан бўшаб кетганидан кейин ҳам собиқ ҳамкасблари билан алоқани узмаган. Энг муҳим кун келганда, яъни омадли чипта ютуқ келтирганда, у ўзининг собиқ ишдошлари ҳақида ўйлаб, катта маблағни улар билан бўлишишга қарор қилди.

У шундай дейди: «Менинг касбдош дўстларим бу пулдан қандай фойдаланишларини аллақачон белгилаб қўйишди. Ораларида кимдир янги машина харид қилмоқчи, бошқаси уй олиш ниятида, яна бири эса пулни омонатга қўйиб қўймоқчи. Мен эса уларнинг хурсандлигидан минг бор мамнунман».

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лотереяда 10 миллион доллар ютган аёл сахийлик қилди