Иқлим инқирози гўшт бозорини рекорд даражада қимматлатди

2 дақиқа ўқиш737
Иқлим инқирози гўшт бозорини рекорд даражада қимматлатди

Сўнгги ойларда дунё гўшт бозорида кескин ўзгаришлар кузатилмоқда. Халқаро нашрлар, жумладан Bloomberg маълумотларига кўра, иқлим ўзгариши, чорвачиликда касалликларнинг кўпайиши ва АҚШ ҳамда Хитойда мол гўштига талабнинг ошиб бориши нархларни тарихий юқори чўққига олиб чиқди.

Фақат мол гўшти эмас, сут маҳсулотлари бозоридаги қимматчилик ҳам қорамолларни сўйишни қисқартириб, бозорга қўшимча босим қўшмоқда. Бу жараён ўз навбатида глобал захираларни камайтиб, истеъмолчилар учун янги муаммолар туғдирмоқда.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) ҳисоботида таъкидланишича, август ойида гўшт нархлари индекси яна рекордни янгилади. Айрим мамлакатларда бу ҳолат инфляция босимини кучайтирди. Масалан, Буюк Британияда мол гўшти нархи ўтган ойда 25 фоизга қимматлаган.

Дунёдаги етакчи чорвадорлар ҳам қийинчиликдан қоча олмаяпти. АҚШда қорамол сони охирги ўн йилликдаги энг паст кўрсаткичга тушиб кетган, Бразилияда ҳам шундай ҳолат кузатилмоқда. Об-ҳаво беқарорлиги қорамолчиликни қайта тиклаш жараёнини қийинлаштираётгани айтилади.

FAO маълумотларига кўра, АҚШдаги кучли талаб Австралия бозорида нархларни кўтарган, Хитой эса Бразилиядан гўшт импорт қилишни фаол давом эттирмоқда. Бу ҳолат ҳатто АҚШ бозорида тарифлар ошиши туфайли савдо пасайганига қарамай, бразилиялик етказиб берувчиларни қўллаб-қувватламоқда.

Сут маҳсулотларига талаб ва нархнинг ошиб бориши ҳам мол гўшти бозорига таъсир қилмоқда. FAO иқтисодчиси Моника Тотхованинг таъкидлашича: “Агар сариёғ ва пишлоқ қиммат бўлса, фермерлар сигирларини дарров гўштга сўйишга шошилмайди. Бу эса бозорда гўшт таклифини чеклайди.”

Ўзбекистондаги ҳолат

Статистика агентлигига кўра, сўнгги бир йилда Ўзбекистонда суяксиз мол гўшти 25,7 фоизга, суяклиси 24,9 фоизга қимматлади. Қўй гўшти эса ўтган йилга нисбатан 28,5 фоизга юқори нархда сотилмоқда.

2025 йил август ойида эса нархлар яна ўсди: суяксиз мол гўшти 0,7 фоизга, суяклиси 0,2 фоизга, қўй гўшти эса 1,4 фоизга қимматлаган.

Шу билан бирга, бозорларда арзонлаштирилган нархларда (65–75 минг сўм оралиғида) мол гўшти сотилиши умумий кўрсаткичларни бир оз барқарорлаштирган.

Импорт рақамлари ҳам ўсишда давом этмоқда. Августда мамлакатга 84,7 миллион долларлик гўшт маҳсулотлари олиб кирилган, бу июлдаги кўрсаткичдан кўпроқ. Фақат мол гўшти импортининг ўзи 66,1 миллион долларни ташкил этган.

2025 йилнинг дастлабки етти ойида эса Ўзбекистон гўшт ва гўшт маҳсулотларини ўтган йилга нисбатан 74 фоизга кўпроқ импорт қилган ва бу кўрсаткич 420 миллион долларга етган.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, бу тенденция агар давом этса, ички бозорда гўшт нархлари яна ошиб бориши эҳтимолдан холи эмас.


Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?