date

Суд-экспертиза тизимида янги ислоҳотлар ва замонавий тартиблар жорий этилмоқда

Суд-экспертиза тизимида янги ислоҳотлар ва замонавий тартиблар жорий этилмоқда

Президент томонидан «Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш ва соҳада замонавий технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарор имзоланди. Ушбу ҳужжат орқали суд-экспертиза тизимида қатор янгиликлар амалга оширилади.

Қарорга мувофиқ, нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари ихтиёрий аъзолигига асосланган тарзда Ўзбекистон суд экспертлари палатаси ташкил этилади. Бу тузилма соҳа вакилларини бирлаштириш ҳамда уларнинг касбий нуфузини оширишга қаратилган.

Шунингдек, нодавлат суд экспертларининг билим ва амалий тайёргарлик даражасини баҳолаш, уларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ ҳолатларни адолатли кўриб чиқиш мақсадида Адлия вазирлиги ҳузурида Эксперт-малака комиссияси фаолияти йўлга қўйилади.

Янги тартибларга кўра, 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларида адвокат сўровига кўра шартнома асосида суд-экспертиза ташкилотларида экспертиза ўтказиш тизими йўлга қўйилади.

Шунингдек, 2025 йил 1 декабрдан нодавлат суд экспертларига якка тартибда суд-экспертлик бюросини ташкил этиш ҳуқуқи берилади.

2025 йил 15 декабрдан фуқаролар Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказига «Sud-ekspert» портали орқали онлайн тарзда мурожаат қилиб, экспертиза тадқиқотлари ўтказиш имкониятига эга бўлади.

Энг асосий янгиликлардан бири — 2026 йил 1 январдан Республика суд экспертизаси маркази экспертлари объектларни кўздан кечириш жараёнида мажбурий равишда бодикамера (мобил видеокамера)дан фойдаланиш тартиби жорий этилади.

Ушбу ислоҳотлар соҳада шаффофликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқларини мустаҳкам ҳимоя қилиш ва суд-экспертиза хизматларининг сифатини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Суд-экспертиза тизимида янги ислоҳотлар ва замонавий тартиблар жорий этилмоқда