12:28 / 19.12.2021
2 962

“Уларни ўлдиришади ва бизникилардан ҳеч ким қолмайди”. Амазон қабиласида уч киши қолди

“Уларни ўлдиришади ва бизникилардан ҳеч ким қолмайди”. Амазон қабиласида уч киши қолди
Байта (чап тарафда) ва Тамандуа кунларни Амазон ўрмонлари бўйлаб кезиб, изоляцияда ўтказади
Мен улардан хавотирдаман. Агар уларни ўлдиришса, бизникилардан ҳеч ким қолмайди”. Рита Пирипкура сентябрь ойида ана шу сўзларни айтганда унинг овози таслим бўлган кишиларни ёдга соларди.

У ўзининг укаси Байта ва жияни Тамандуа ҳақида гапиряпти. Рита билан қўшиб ҳисоблаганда улар Пирипкура қабиласининг сўнгги уч нафар аъзосидир. Экспертларнинг айтишича, бу қабила ўрмонлар кесиб юборилиши ва чорвачилик туфайли йўқолиб кетиши мумкин.

Рита доимий равишда атроф олам билан алоқада бўлади. Байта ва Тамандуа эса кунларни Амазонка бўйлаб кезиб, изоляцияда ўтказади. Бироқ ҳатто бу ерда ҳам улар хавф остида, дея ҳисоблайди Рита.

Ғалаба қозониб бўлмайдиган жанг
Пирипкура қабиласи манзили Бразилия қишлоқ хўжалиги марказларидан бирида, Мату-Гросу штатида жойлашган. Қабила яшайдиган жой қонун билан ҳимояланган бўлишига қарамай, “қора ёғоч ишлаб чиқарувчилар” ва фермерлар уларнинг ҳудудини эгаллаб олмоқда.

Пирипкура қабиласи мана бир неча ўн йилдирки, ўз ерида яшаш ҳуқуқи учун кураш олиб бормоқда. Бироқ сўнгги вақтларда уларнинг манзили тез суръатларда йўқ қилинмоқда: нодавлат ташкилотлардан бири ноябрь ойи ҳисоботида дарахтларни ноқонуний кесиш бўйича суратли далиллар билан 2020 йилнинг августидан 2021 йилнинг июлига қадар бу ҳудудда 24 квадрат километр ўрмон кесиб ташланганини таъкидлади.

Бу майдон уч мингта футбол майдонига тенг. Аборигенларнинг бошқа қабилалари ҳам конлар, ранчолардан фойдаланиш ва Амазония ўрмонлари кесиб юборилишига қарши курашмоқда. Бироқ бугунги кунда Пирипкура қабиласи айниқса оғир ҳолатда.

Рита Пирипкура ўз қариндошларини йўқотишдан қўрқмоқда Фото: SURVIVAL INTERN
Улар бир неча кун ичида ҳалок бўлиши мумкин”, — дейди аборигенлар ҳуқуқлари учун курашадиган Survival International Лондон нодавлат ташкилот ходими Сара Шенкер. “Байта ва Тамандуага тобора яқин келишмоқда”, — дея қўшимча қилди у. Ташқи кучлар резервациянинг тезда эгаллаб олиши борасида исботлар бор, дейди Мату-Гросу штатида ишлайдиган Бразилия давлат қабилаларга ёрдам бериш агентлиги собиқ координатори Леонардо Ленин.

Нодавлат ташкилотлар резервацияда ўрмонлар йўқ қилинишига исбот келтиришмоқда
Бугун Ленин – Пирипкура қабиласи ҳаёти тўғрисида маъруза тайёрлаган ташкилотлардан бери “Туб аҳоли ҳуқуқлари бўйича обсерватория” бош котиби. Унинг айтишича, ўрмонларни кесиш излари Байта ва Тамандуа пайдо бўлган ердан бор-йўғи беш километр узоқликда кўринади.

Бу масофа хавфсиз бўлиб кўриниши мумкин, бироқ резервация ўлчами деярли 2,5 минг квадрат экани ҳисобга олинса, дарахт кесувчилар жуда яқин келишгани кундек равшан.

Улар жиддий хавф остида, бунга шубҳа йўқ. Биз OPI ва Funai инспекторларига таҳдидлар ҳақида ҳам эшитдик”, — дейди Леонардо Ленин.

Қабилалар муаммолари
Пирипкурани мутахассислар изоляциядаги ва одамлар билан контактга киришмаган қабилалардан бири деб аташади. Улар қўшнилари ва ташқи олам билан мунтазам мулоқотда бўлмайди.

Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, сайёрадаги ташқи олам билан мулоқотга киришмайдиган қабилаларнинг ярми Амазонияда
Ҳисоб-китобларга кўра, дунёда 100дан ортиқ ана шундай қабилалар бор, улардан ярми Амазонияда.

Бундай изоляциянинг сабаби – бегоналар билан тез-тез келишмовчиликлар келиб чиқиши. Пирипкура қабиласи ўз тарихида кўплаб ана шундай можароларни бошдан ўтказган.

1970-йилларда қабиланинг ўнлаб аъзоси ёки уларнинг ерига келган бегоналар қўлида, ёки биз учун оддий касалликлар, масалан, шамоллашдан вафот этди.

Рита тўққиз нафар қариндошини қандай ўлдиришганини ўз кўзи билан кўрган. Омон қолганлар эса қочишга мажбур бўлди.

Тўқнашувлар натижасида қабила аъзолари сони кескин камайибгина қолмай, Пирипкура ҳаёт тарзи ҳам ўзгарди.

Кўпинча бу қабилалар ташқи олам билан илк мулоқотидан кейиноқ изоляцияда яшашни маъқул кўради Фото: RICARDO STUCKERT
Уларнинг тилида қишлоқ хўжалиги ишларини тасвирловчи сўзлар мавжуд. Бу эса уларда аграр жамиятга ўхшаш жамият бўлганини англатиши мумкин”, — дейди Леонардо Ленин.

Бироқ 1970-йиллардан бошлаб қабила овчи йиғувчиларга айланди. Улар учун доим кўчиш – жон сақлаш усули”, — дея қўшимча қилади у.

Funai агентлиги 1984 йилда Пирипкура билан биринчи марта боғланганида унинг ходимлари резервацияда 15-20 нафар одам борлигини ҳисоблашган. Бироқ 1990-йиллардан бошлаб фақат Байта ва Тамандуани кўришган.

Пирипкура қабиласи билан ишлайдиган, изоляциядаги қабилалар бўйича мутахассис Фабрицио Аморим эркаклар авваллари Амазония ўрмонларини кезиб юрувчи бошқа “қариндошлари”ни ҳам ёдга олишганини айтади. “Муаммо шундаки, улар кўп йиллардан бери ўша қариндошлари ҳақида гапиришмайди. Бу уларнинг ўлганини англатмайди, бироқ яхши белги эмаслиги аниқ”, — дея қўшимча қилади Аморим.

Пирипкура қабиласи қолмаганини аниқ айта олмаймиз, шунинг учун ҳам уларнинг манзилгоҳини асраш икки баравар муҳим”, — дейди у.

Мату-Гросу – Бразилия қишлоқ хўжалиги учун муҳим штат. Фермерлар унинг туб аҳолисини сиқиб чиқармоқда Фото: ROGERIO DE ASSIS - ISA
Душман президент
Маҳаллий қабилалар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчилар Пирипкура резервацияси тез суръатларда йўқ қилинишида президент Жаир Болсонаруни айбламоқда.

Гарчи Бразилия конституцияси аборигенларнинг ўз ерларига бўлган ҳуқуқини кафолатласа ҳам президент этиб сайлангунига қадар, 2019 йилда Болсонару Амазонияни тижорий эксплуатация қилиниши кенгайиши ҳақида гапирганди.

1998 йилда ҳали конгрессмен бўлган Болсонару Correio Braziliense газетасига берган интервьюсида бразилиялик ҳарбийлар америкалик ҳамкасблари каби “маҳаллий халқларни у қадар самарали йўқ қилмаётгани”дан афсусда эканини билдирганди.

Президентнинг фикрича, Бразилия статистика бюроси ҳисоб-китобларига кўра, 213 млн кишилик аҳолининг 1,1 млн кишини ташкил этувчи маҳаллий бразилияликлар Бразилиянинг 13 фоиздан ортиқ ерига эгалик қилиши керак эмас, гарчи уларнинг ерга бўлган ҳуқуқи 1988 йил конституциясида акс этган бўлса ҳам.

Ҳуқуқни ҳимоя қилувчиларнинг айтишича, Болсонару ҳокимиятга келганидан бери ўрмон кесувчилар ва фермерларнинг Амазон қабилалари билан тўқнашувлари кўпайган.

Қонунчиликка боғлиқ муаммолар
Ҳозирда Пирипкура ерлари расмий равишда аборигенлар ерларига тегишли ва уларнинг демаркациясини назарда тутувчи ҳудудлар ҳимояси тўғрисидаги фармон билан ҳимоя қилинади.

Болсонару 1988 йилдан бери аборигенлар ерларини демаркация қилиш тўғрисидаги бирорта ҳам фармонни имзоламаган Бразилиядаги биринчи президент
Фото: Getty Images

Бу аслида аборигенлар учун ҳимоя ёрлиғи. Бироқ ерлар демаркациясини вақти-вақти билан узайтириш керак. Авваллари ҳужжат уч йилгача амал қилган бўлса, ҳозир эса бор-йўғи ярим йилга амал қилади. “Муддат қисқартирилиши салбий сигнал юборади ва босқинчиларга эртами-кечми аборигенлар ерларини эгаллаш умидини беради”, — дейди Аморим.

Қабилалар тақдирида яна бир воқеа 2020 йилнинг декабрь ойида содир бўлди. Бразилия давлат геология хизмати Бразилиядаги фойдали қазилмалар, хусусан, олтиннинг батафсил хариталарини нашр эта бошлади. Биринчи хариталар – Пирипкура қабиласи резервацияси жойлашган Мато-Гросо штатидаги қазилмалар тўғрисида.

Ҳар сафар резервацияга кирганимда, ерда қулаб ётган дарахтларни кўраман. У ерда бегоналар жуда кўп”, — дейди Рита Фото: OPAN
Funai агентлиги баёнотида у Пирипкура қабиласига ҳудудни ҳимоя қилиш учун қўлидан келганча барча ёрдам ва тиббий хизматлар кўрсатаётгани ҳақида айтилган.

Бошқа агентликлар билан ҳамкорликда қоидани бузувчиларга қарши йўналтирилган операциялар ҳам ўтказиляпти”, — дейилади баёнотда.

Рита бу қабилани ҳимоя қилиш учун етарли эмаслигига ишончи комил. У Карипун қабиласидан бўлган турмуш ўртоғи билан ўзининг резервациясидан узоқ бўлмаган жойда яшайди. Баъзида Мато-Гросога экспедицияларда давлат агентликларига ёрдам беради. Бироқ пандемия бошидан бери у ўз резервациясига бормади ва қабиласининг ягона аъзоси бўлиб қолишдан қўрқади. “Ҳар сафар резервацияга кирганимда ерда қулаб ётган дарахтлар тобора кўпайганини кўраман. У ерда бегоналар жуда кўп. Улар укам ва жиянимни осонликча ўлдиришлари мумкин”, — дейди у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Уларни ўлдиришади ва бизникилардан ҳеч ким қолмайди”. Амазон қабиласида уч киши қолди