date

Гвардиола Манчестер Ситидан кетиши мумкин

Гвардиола Манчестер Ситидан кетиши мумкин
Хосеп Гвардиола 2025/2026 мавсуми якунида "Манчестер Сити" бош мураббийлигидан кетиши мумкин. Бу ҳақда The Times нашри хабар бермоқда.

Аниқ қарор ҳали қабул қилинмаган бўлса-да, айрим манбаларига кўра, Гвардиола ёзда клубни тарк этиш масаласини кўриб чиқиши мумкин. Хосеп Гвардиола "Манчестер Сити"ни ўн йилдан буён бошқариб келмоқда.

Бу давр мобайнида жамоа бир қатор ютуқларга эришди, жумладан, Англия Премьер-лигаси чемпионлиги бўйича олтита совринни ва Европа чемпионлар кубогини қўлга киритди. Шуни таъкидлаш жоизки, Гвардиоланинг амалдаги шартномаси 2027-йилнинг ўртасигача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола Манчестер Ситидан кетиши мумкин