date

Милан Модричнинг келажаги юзасидан қарор қилди

Милан Модричнинг келажаги юзасидан қарор қилди
«Милан» клуби ярим ҳимоячи Лука Модричнинг келажаги бўйича қарорини аниқлади. La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, «россонери» 40 ёшли хорватиялик футболчи билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда.

Модричнинг тақдири бўйича якуний қарор баҳоргача қабул қилинмайди, аммо «Милан» раҳбарияти ва мураббийлар штаби тажрибали футболчини жамоада сақлаб қолишни исташмоқда. Клуб унинг ҳозирги ўйинидан жуда мамнун.

Модрич Италия чемпионатининг жорий мавсумида «Милан»нинг барча 11 ўйинида асосий таркибда майдонга тушди. Унинг амалдаги шартномаси 2025/26 йилги мавсум охиригача мўлжалланган бўлиб, унда шартномани узайтириш имконияти ҳам мавжуд.

Модрич «Милан» сафида жами 12 учрашувда майдонга тушиб, бир гол урди ва икки марта ассистентлик қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Милан Модричнинг келажаги юзасидан қарор қилди