
Аргентиналик машҳур футболчи Лионел Месси “Барселона” шаҳрига қилган ташрифи ҳақида ўзининг самимий фикрларини билдирди. У бу сафарни ўз ҳаётидаги энг эсда қоларли лаҳзалардан бири сифатида таърифлади.
Месси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида шундай ёзди: “Кеча оқшом мен бутун қалбим билан соғинган масканга қайтдим. Мен чексиз бахтли бўлган жойга, мени минг марта дунёдаги энг бахтли инсондек ҳис қилган жойга қайтдим. Умид қиламанки, қачондир яна қайтаман”.
Унинг бу сўзлари “Барселона” мухлисларини ҳаяжонга солди. Кўпчилик Месси клуб билан расмий равишда хайрлашиш имконига эга бўлмаганини яхши эслайди. У 2021-йилда молиявий муаммолар сабаб жамоани тарк этганди.
Футбол ишқибозлари энди Месси келажакда “Барселона”га қайтиб, у ерда сўнгги марта мухлислар билан хайрлашиш имконига эга бўлишига умид қилмоқда. Месси эса бу орзуни амалга оширишни исташини яширмади.