Қозоғистонда 2026 йил Рамазон 19 февралда бошланади

1 дақиқа ўқиш946
Қозоғистонда 2026 йил Рамазон 19 февралда бошланади

Қозоғистон Мусулмонлари диний бошқармаси (ҚМДБ) 2026 йилдаги асосий диний сана ва байрамлар тақвимини маълум қилди, деб хабар берди Tengrinews.kz. Маълумотга кўра, муқаддас Рамазон ойи келгуси йил 19 феврал куни бошланиши кутилмоқда.

Рамазон мусулмонлар учун энг муқаддас ойлардан бири бўлиб, рўза тутиш, ибодат қилиш ва хайр-эҳсонлар орқали руҳий покланиш даври ҳисобланади. Қамарий тақвимга кўра, ой 29 ёки 30 кун давом этади. 2026 йилда Рамазон 20 мартдаги Рамазон ҳайити билан якунланади.

ҚМДБ тақвимига биноан, Қадр кечаси 16–17 март кунларига тўғри келади, Рамазон ҳайити 20 мартда, Қурбон ҳайити эса 29 майда нишонланади.

Диний бошқарма таъкидлашича, бу саналар халқаро астрономик марказлар ҳисобларига асосланиб белгиланган. Бироқ янги ой кўринишига қараб, сана бир неча кунга ўзгариши эҳтимоли ҳам мавжуд.

Ўзбекистонда эса диний ойлар ва байрамлар санаси Мусулмонлар идораси томонидан ҳилол кузатувига қараб аниқланади. Шу сабабли, Қозоғистон эълон қилган тақвим ўзбек тақвимидан фарқ қилиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?