
Италиялик журналист Лука Бендони "Евро-Футбол.Ру" интернет нашрига "Наполи" бош мураббийи Антонио Конте ва жамоа эгаси Аурелио Де Лаурентис ўртасида кутилган учрашув ҳақида изоҳ берди. Аввалроқ, бу учрашув маҳаллий оммавий ахборот воситалари томонидан эълон қилинган эди.
"Бугун Конте Де Лаурентис билан учрашади, аммо бу унинг истеъфоси аниқ дегани эмас. Айримлар бу ҳақда аллақачон ёзиб юборди.
Ушбу учрашув атрофида жуда кўп шов-шувлар бор, ва кўп нарса айнан шу учрашувдан келиб чиқади. Иккаласи ҳам ниҳоятда ҳиссиётли инсонилар, ҳар қандай нарса юз бериши мумкин!
Келинг, бироз кутаялик", - деди Бендони. Ҳозирда "Наполи" Италия чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди ва "Интер" ҳамда "Рома"дан икки очко ортда қолмоқда.
Чемпионлар Лигаси рейтингида эса жамоа 24-ўринда жойлашган.
Контенинг келажаги номаълум
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг