Фото: «Новий очаг»
Сақич чайнаш бир қарашда зарарсиздек туйилади. Баъзи қаҳвахоналар ва ресторанларда у ҳатто чек билан бирга берилади. Аммо бу одат хавфсиз эмас! «Новий очаг» нашри сақич чайнаш тишларга қандай зарар келтиришини маълум қилди.
Оддий резина чайнайсиз
Инсоният ҳар доим сақич ўрнида, хушбўй ўтлар ёки тамаки каби нарсалардан фойдаланиб келган. Аммо XIX асрнинг иккинчи ярмида сақич ишлаб чиқариш йўлга қўйилганда, улар табиий маҳсулотдан воз кечишди. Камтарин ҳисобчи Валтер Димер 1928 йилда ўзининг барча замонавий формулаларига жуда ўхшаш сақич формуласи билан дунёни бойитди. Рецепт таркибига каучук, сироп, хуштаъм қилувчи қўшимчалар киради.
Хўш, каучук нима? Бу табиий гевея шарбати ёки резина ва эбонитларни ишлаб чиқаришда ишлатиладиган синтетик эластомердир. Каучук организм учун фойдали эмас, аксинча у заҳарли бўлиши мумкин.
Ҳаддан ташқари кўп шакар истеъмоли
Баъзида шакар глюкоза сиропи билан алмаштирилади, аммо бу яхши дегани эмас. Таъми, албатта, ёқимли, ҳатто баъзи одамлар сақич конфет эмас, бундай ширинликдан ҳеч қандай зарар бўлмайди, деган фикрда. Сўлак сахарозани парчалаганда, у стрептоcоccус мутанс бактериялари учун идеал кўпайиш жойи бўлган сут кислотасини ишлаб чиқаради. Худди шу зараркунандалар оғизда тўпланишига ёрдам беради, бу эса тишларда эримайдиган қоплама ҳосил қилади. Ўз навбатида, унда тиш тўқимасини эритиб юборадиган кислота ишлаб чиқарадиган бошқа бактериялар кўпаяди.
Сақичда шакар ўрнини босувчи моддалар мавжуд
Албатта, ишлаб чиқарувчилар дарҳол сақичга шакар ўрнини босувчи моддалар қўшди ва истеъмолчиларни сақичнинг хавфсиз эканига ишонтирди. Ушбу моддалар — аспартам каби заҳарли моддаларга бўлинади, сахарин одатда кансерогендир, сукламат аллергияга олиб келади, ксилитол саратонни қўзғатиши мумкин. Бир сўз билан айтганда, сақич таркбидаги моддалар организм учун хавф туғдиради.
Ҳомиладор аёллар учун хавфли
Сақич сўлак орқали кирадиган баласт деб аталадиган моддаларни ўз ичига олади. Бу дарҳол ҳомилада аллергия ривожланиш хавфига олиб келади, чунки унинг иммунитети бу моддалар билан шафқатсиз курашишга киради. Натижада, боланинг иммунитет тизимининг ривожланиши бузилади.
Гастрит ва ошқозон ярасини келтириб чиқаради
Агар у оч қоринга чайналса, унда ошқозон кислота ишлаб чиқаришни бошлайди. Аммо унда эрийдиган овқат йўқ. Натижада, кислота ошқозон тўқималарининг коррозияси бошланади. Гастритдан сўнг инсон бир умр бир ҳовуч дори ва шифокор назоратида бўлиши лозим.
Пародонтит касаллигига чалинган беморлар учун хавфли
Сақич ҳақиқатан ҳам пародонтит касалликнинг олдини олиш воситаларидан бири бўлиши мумкин. Ушбу касалликда тишларнинг боғламлари йўқ қилинади, бу эса чайнаш юкининг бир хиллигини таъминлайди. Натижада, тиш атрофидаги суяк тўқималарида босими пайдо бўлади. Агар сақич қаттиқ чайналса, овқатланиш бузилади, суяк тўқималарининг атрофияси бошланади, тишларга зарар етади ва қимирлаб, тушиш эҳтимоли ортади.
Хотиранинг пасайиши
Инглиз психологлари сақич чайнаш туфайли қисқа муддатли хотира ёмонлашишини аниқлади. Агар шампунь қанча туришини унутиб қўйсангиз, квартирада калитларни, дазмолни йўқотиб қўйсангиз, демак, сақич чайнашни тўхтатиш керак. Қисқа муддатли хотира ёмонлашувининг сабаби шундаки, у ҳар қандай онгсиз ҳаракатга салбий таъсир қилади.
Тиш пломбаларига салбий таъсир қилади
Биринчидан, сақич механик таъсирга эга. У тишнинг пломбаси, тожи ва кўпригига зарар етказмай қўймайди. Иккинчидан, кимёвий таъсир: чайнаш пайтида жуда кўп сўлак ажралиб чиқади. Сўлакнинг меъёрдан ортиб кетиши ҳам турли хил жиддий касалликлар падо бўлишига олиб келади.
Ёш болалар учун хавфли
АҚШлик невролог Жон Олнининг сўзларига кўра, таъмни яхшилаш учун ишлатиладиган қўшимчалар — глутаматнинг хавфлилиги исботлаган. Глутамат туфайли асаб ҳужайралари ҳаддан ташқари қўзғалиб, нобуд бўлади. Бу ривожланаётган мия учун жуда хавфлидир, шунинг учун ҳеч қачон кичик болага, айниқса 4 ёшгача бўлган болаларга сақич бериш мумкин эмас. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин