12:50 / 17.03.2023
193

Аёллар юрак хуружи ҳақида нималарни билиши керак?

Аёллар юрак хуружи ҳақида нималарни билиши керак?

Аёллар ўлимига саратонга қараганда кўпроқ юрак-қон томир касалликлари сабаб бўлади. Аммо кўпчилик ҳали ҳам юрак хуружи фақат эркаклар чалинадиган касаллик деб ўйлашади. Хўш, юрак хуружининг белгилари қандай?

Энг хавфли кўрсаткичлар

Юрак-қон томир касалликлари инсонга ўтмишдан буён ҳамроҳ бўлган (ҳатто, уч минг йиллик мумиёларни ҳам четлаб ўтмаган) ва у ўсишда давом этмоқда. Бугунги кунда юрак хасталиклари бутун дунё бўйлаб қайд этилаётган ўлимнинг асосий сабаби бўлиб, биргина 2016 йилнинг ўзида 17,6 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлди. Олимлар 2030 йилга бориб бу рақам 23,6 миллионга кўпайишини тахмин қилмоқда.

Аёлларнинг юраги эркакларникидан қандай фарқ қилади?

Аёлларнинг юраги эркакларникига қараганда бир оз камроқ оғирликдада экани, аммо тезроқ (дақиқасига 8 марта кўпроқ) юрак уриши маълум. Юрак хуружи жинс танлаламайди: ҳаммага тенг таҳдид солади. Ҳар бир аёл юрак-қон томир касаллигига чалиниш хавфига дуч келади: бу 35 ёшдан ошган аёллар орасида ўлим ва ногиронликнинг асосий сабаби, ҳатто, саратон касаллигидан ҳам ошиб кетади. Ёшлар орасида гипертония ва семизлик кўпайганидан кейин, кексалик билан билан боғлиқ юрак касалликлари ҳар йили “ёшармоқда”.

Бунга бир қанча сабаблар бор — бу ҳаракатсиз турмуш тарзи ва умуман инсониятнинг ратционидаги ўзгаришлар ва гормонал контрацептив маҳсулотларнинг тарқалиши (улар тромбознинг кучайишига олиб келади) ва бошқалар.

Муаммо нафақат соғлиғимизда, балки бутун соғлиқни сақлаш тизимида ҳам бор. Кўпгина аёллар юрак-қон томир касалликларини ўз вақтида ташхислаш ва тўғри даволаш хизматини қабул қила олмайдилар. Баъзан уларнинг ўзлари ҳам юрак муаммолари борлиги ҳақида билишмайди.

Нима учун бу содир бўлмоқда?

Жаҳон тиббиёти учун ўртача катта одам — эркак ҳисобланади. Дори дозалари, даволаш протоколлари ва диагностика хусусиятларининг стандарт тўпламларига қаратилади. Аёллардаги симптомлар кўпинча бундан фарқ қилади, шунинг учун улар ниҳоят кардиологга бориш учун поликлиниканинг барча доираларини босиб ўтишлари ва “кўп асабийлашасиз, “пустирник” ичинг” каби оддий сабаблар билан қайтиб келади.

Оммавий маданиятда юрак хуружи ҳамма учун таниш бўлиб кўринади. Аслида, юрак хуружида сиз кўкрак қафасидаги оғриқ ёки ноқулайликни, босимнинг ошишини ҳис қиласиз. Бу ҳислар бир неча дақиқа давом этади ёки улар келиб-кетиши мумкин.

Аёлларда юрак хуружининг асосий белгилари:

  • Кўнгил айниши;
  • Қусиш;
  • Бош айланиши;
  • Заифлик;
  • “Нафас қисилиши” ҳисси;
  • Қорин соҳасидаги оғриқ;
  • Бел оғриғи
  • Умумий ҳолатнинг ёмонлашуви;
  • Бўйин, жағ, елка, юқори орқа ёки қориндаги ноқулайлик;
  • Терлаш;
  • Бир ёки иккала қўлда оғриқ;

Аёллар учун муҳим эслатма: Биз ўзимизга ғамхўрлик қилишимиз керак. Агар сиз билан содир бўлаётган воқеа юрак хуружига ўхшайди деб ўйласангиз, шифокорлар сизни тинчлантиришларига йўл қўйманг ёки бу ҳолатни “асаб билан боғлиқ” деб ёздирманг. Ҳаётингиз ва соғлиғингиз хавф остида.

Юрак касалликларининг олдини олиш учун нима қилиш керак?

Етти оддий қоидани билиб олинг (қисқача уларни “ўзингизни кузатиб боринг, эҳтиёт бўлинг” деб таърифлаш мумкин):

  • Чекишни ташланг;
  • Жисмоний фаол бўлинг;
  • Тўғри овқатланинг;
  • Холестеролни, глюкозани, қон босимини ҳамда вазнингизни назорат қилинг.

Шунингдек, уйқунинг юрак саломатлиги учун аҳамиятини ҳам эътиборсиз қолдирманг. Уйқунинг етишмаслиги ёшингиз, вазнингиз ва жисмоний фаоллигингиздан қатъий назар, юрак касалликлари хавфини оширади. У мавжуд муаммоларни жиддий равишда кучайтиради, чунки уйқу организмдаги барча жараёнларга (шу жумладан қон босими, яллиғланиш ва глюкоза алмашинувига) таъсир қилади.

Стрессни бошқариш, спиртли ичимликларни истеъмол қилишни чеклаш ва доимо дори-дармонларни қабул қилсангиз — режимга жиддий муносабатда бўлиш бир хил даражада муҳимдир. Агар атиги 35 ёшда бўлсангиз ҳам ҳаётингизни ва соғлиғингизни узайтира оласиз. Аста-секин, босқичма-босқич, хавф омилларини бирма-бир бартараф этиш орқали. Юрагингиз ўзингизнинг қўлингизда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Аёллар юрак хуружи ҳақида нималарни билиши керак?