20:40 / 04.05.2023
164

Диетолог вазн ортишига олиб келадиган 10 та омилни маълум қилди

Диетолог вазн ортишига олиб келадиган 10 та омилни маълум қилди

Ортиқча вазнни келтириб чиқарувчи инсон турмуш тарзи билан боғлиқ қатор омиллар мавжуд. Қуйидаги материалда ана шундай омиллар хусусида сўз боради.

Уйқусизлик

“Хронобиология” илмий йўналишида циркад ритмлар тушунчаси мавжуд. Асосийси, уйқу ритми. У мелатонин хрономормони томонидан бошқарилади. У пасайганда, тунги дам олиш сифати автоматик равишда тушади.

Оқибатда, кеч ухлаш организмда ёғ алмашинуви жараёнини бузади. Бу гормонал ва овқатланиш тартибининг бузилишига олиб келади. Ухлаётганимизда миянинг тунги ишини ва организмнинг ўзини ўзи янгилаш жараёнларини таъминлаш учун зарур бўлган ёғнинг парчаланиши содир бўлади.

Нотўғри вақтда овқатланиш

Ҳар бир органнинг максимал ва минимал фаоллик вақти бор. Ошқозон иши учун энг яхши вақт 7:00 дан 8:30 гача. Нега? Бу даврда углеводлар, ёғлар ва оқсилларни парчалайдиган барча ферментлар ишлаб чиқарилади.

Ушбу тавсияга амал қилиш жуда муҳим, чунки бу соғлиғингизга ва ҳатто, вазнингизга ижобий таъсир қилади! Бу бир ярим соат ичида қабул қилинган озиқ-овқат фаол ҳазм қилинади ва энергия беради.

Фото: Championat

Овқатланиш учун энг ёмон пайт — 19:00 дан 21:00 гача бўлган вақт оралиғидир. Ошқозон сиз еган ҳар бир нарса билан “уришади”. Кечки овқатни 17:00 дан 18:30 гача тановул қилинг ва вазн камайишига эътибор беринг.

Стресс

Кайфиятимиз яхши бўлса, бизда нормал гормонал фон мавжуд бўлади. Қонда серотонин, дофамин ва эндорфинлар бўлади. Аммо агар одам стрессни бошдан кечирса, у ҳолда ҳужайралар сафарбар қилинади. Бу ҳолатда ҳар қандай озиқ моддалар ёғларга айланади ва “захирада” сақланади.

Шу боис бундай пайтда овқат еб қўйишдан ўзингизни тийишга ҳаракат қилинг! Овқатланиш лаззатини санъат завқи ва ёқимли нарсалар ҳақида ўйлаш билан алмаштирган маъқул.

Генетика

Тана вазнини тартибга солишда генетика муҳим рол ўйнайди. Унинг баъзи ўзгаришлари метаболизм, иштаҳанинг меъёрда бўлиши ва ёғ бирикишида иштирок этади. Шунинг учун улар вазнга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Бу билан одамнинг семиришга мойиллиги аниқланади. Статистик маълумотларга кўра, 66 фоиз ҳолларда ирсият туфайли қўшимча вазн билан боғлиқ муаммолар юзага келади.

Овқатланиш одатлари

Ҳар бир кишининг кунлик истеъмол қиладиган калориялар сони тўғридан тўғри вазнга таъсир қилади. Агар у организмнинг ишлаши учун зарур бўлганидан кўпроқ овқат истеъмол қилса, у ёғ сифатида тўпланади. Натижа — қўшимча килограмм тўплами.

Фото: Championat

Кўп шакар, туз ва ёғни ўз ичига олган юқори даражада қайта ишланган озиқ-овқатларни яхши кўрадиганлар ортиқча вазнга эга бўлишлари кафолатланади. Мева, сабзавот, дон, дуккакли ва протеинли маҳсулотларга бой парҳез соғлиқ учун ҳам катта фойдадир.

Шунингдек, зарарли овқатланиш одатлари — озиқ-овқатни тез истеъмол қилиш ва луқмани етарли чайнамаслик. Бу билан одам ортиқча овқатланади. Овқатни секин-аста ейишни машқ қилиш, очлик ва тўйиш белгиларини ҳис қилиш ҳамда порсия ўлчамига эътибор бериш тўғри овқатланиш ва вазнни бошқаришга ёрдам беради.

Касалликлар

Сурункали касалликлар ҳам вазнга таъсир қилади. Энг кўп учрайдиган ҳолат гипотериоз бўлиб, бунда қалқонсимон без етарли даражада гормонлар ишлаб чиқармайди, бу эса килограмм ортишига олиб келади.

Фото: Championat

Бунда қуйидаги касалликлар ҳам рол ўйнайди: гипогонадизм (жинсий гормонлар етишмовчилиги), поликистик тухумдон синдроми (PCOS) ва гиперкортизолизм (кортизол даражасининг ошиши).

Дори воситалари

Баъзи дорилар ён таъсир сифатида килограмм ортишига олиб келади. Буларга антидепрессантлар, кортикостероидлар (гормонлар), оғиз контрацептивлари, антигистаминлар ва гипертония дорилари киради. Ушбу дори-дармонларни мунтазам истеъмол қилиш иштаҳага таъсир қилади.

Фото: Championat

Атроф-муҳит

Яқинда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, атроф-муҳит, урбанизация ва ижтимоий-иқтисодий ҳолатнинг кучайиши семиришнинг сабабларидандир. Иқлими, географик ва молиявий шароити ноқулай ҳудудларда аҳолининг овқатланиши ёмон.

Аввало, диетада тўлиқ протеиннинг етишмаслиги, бир қатор витамин ва минераллар, шунингдек, клетчаткага бой таомларни меъёрда истеъмол қилмаслик ҳолатлари мавжуд. Бундай ҳудудларга юқори калорияли овқатлар етказиб берилади, бу эса ҳаракатсиз турмуш тарзи билан биргаликда килограмм ортишига таъсир қилади.

Тунда ишлаш

Кечаси сменада ишлаш ҳам организмнинг табиий циркад ритмини бузиши мумкин. Бу гормонлар даражаси ва метаболик жараёнларнинг ўзгаришига олиб келади, иштаҳага таъсир кўрсатади. Номаълум соатларда одамлар юқори калорияли овқатларни истеъмол қиладилар, бу эса ортиқча вазнга олиб келади.

Фото: Championat

Ичак микробиомаси

Кўпчилик лактобактериялар ва бифидобактериялар ҳақида эшитган. Ушбу ичак микроблари озуқа моддаларини ҳазм қилиниб, сўрилишига ёрдам беради. Агар уларнинг мувозанати бузилган бўлса, овқат ҳазм қилиш органида носозликлар пайдо бўлади. Бунда одам ич қотиши, шиш, дисбактериоз, аллергия ва семиришдан азият чекиши мумкин.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Диетолог вазн ортишига олиб келадиган 10 та омилни маълум қилди