Одатдаги иш куни олдидан кўпинча негадир ўзингизни хафахон ҳис қиласиз. Афтидан, меъёрда ухлайсиз, стресс даражаси ҳам юқори эмас чарчоқ эса йўқолмайди. Нима учун бу содир бўлади, шундай ҳолатларда нима қилиш керак?
Доимий равишда ўзини намоён қиладиган чарчоқ — сурункали чарчоқ синдромининг (СЧС) аломати бўлиши мумкин. Ҳаётнинг тинч ритми ва узоқ уйқу билан ундан халос бўла олмайсиз. Вақт ўтиши билан у сизнинг кундалик ҳаётингизга аралаша бошлайди, режаларингизни ўзгартиришга ва учрашувларни бекор қилишга мажбур қилади.
Бундай ташхис қўйиш осон эмас. Уни юз фоизлик эҳтимол билан кўрсатадиган таҳлиллар ёки тестлар йўқ. Бундан ташқари, фибромиалгия ёки депрессия каби бошқа касалликлар кўпинча бу синдром билан ниқобланади ва одамларнинг деярли 90 фоизига бу ташхис ҳеч қачон қўйилмайди.
Ўзингизга қуйидаги саволларни беринг ва агар сиз “ҳа” деб жавоб бермоқчи бўлсангиз, жиддий шикоят билан мутахассисга боғланинг.
- Осуда уйқудан кейин ҳам чарчаганингизни ҳис қиласизми?
Бу СЧСнинг энг муҳим белгиларидан бири: уйқу енгиллик келтирмайди. 8, 10, 12 соат ухласангиз ҳам чарчоқ билан уйғонасиз. Ушбу ҳолатга нима сабаб бўлиши тўлиқ ўрганилмаган, аммо баъзи ҳолларда бундай чарчоқ вирусли инфекциялардан кейин пайдо бўлади. эҳтимол, омилларнинг тўлиқ комбинацияси иш кўрсатади: иммун тизимининг кучли реакцияси, гормонал ўзгаришлар, мия биокимёси, бироқ буни тасдиқловчи тадқиқотлар ҳали мавжуд эмас.
- Қанчадан бери чарчоқни ҳис қиласиз?
Одамлар бу ҳолатни бир ёки икки ҳафтадан сўнг сезишади, аммо ташхис фақат чарчоқ олти ой ёки ундан кўпроқ вақт давомида ўтмайдиганларга қўйилади. Эрталаб туриши қийин бўлганларнинг атиги 5 фоизи улар орасида бор.
- Фаол ҳаракатлар аҳволингизни ёмонлаштирадими?
Ишга бориш, стресс, ҳатто, зинапояга чиқиш шунчалик қийин бўладики, тикланиш учун бир неча соат ва кунлар керак бўлади. Агар сизда шунга ўхшаш нарса бўлса, шифокорга боришни кечиктирманг.
- Оғриқ борми?
Мигрен, мушак ва бўғимлардаги оғриқлар, шунингдек, томоқ оғриғи билан боғлиқ аломатлар бўлиши мумкин. Агар сизга ревматоид артрит ёки фибромиалгия ташхиси қўйилган бўлса, аммо дорилар ёрдам бермаса, бу сурункали чарчоқ синдроми масаласини кўтариш вақти келганини англатади.
- Мия яхши ишлайдими?
Агар сиз ўйлаш секинлашганини, нима ёзилганини тушуниш қийинроқ эканлигини, хотирангиз ёмонлашганини ёки бошингизда “туман” пайдо бўлганини сезсангиз, шифокорлар ёрдами билан бу борада нимадир қилиш вақти келди. Эҳтимол, чарчоққа депрессия билан қўшилиб келган барча “меҳмонларни” бир вақтнинг ўзида ҳайдаб юборишнинг айни вақти.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг