date

“Ливерпуль” ва “Атлетико” ўртасидаги беллашув 5 та гол билан тугади

“Ливерпуль” ва “Атлетико” ўртасидаги беллашув 5 та гол билан тугади

UEFA Чемпионлар лигаси 1-тур доирасида “Ливерпуль” ўз майдонида “Атлетико Мадрид”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

“Ливерпуль”нинг голлари Энди Робертсон (4'), Муҳаммад Салоҳ (6') ва Виржил ван Дейк (90+2') томонидан урилди. “Атлетико” сафида эса Маркос Йоренте иккита гол муаллифи бўлди (45+3', 81').

Статистикага кўра, “Ливерпуль” 20 та зарба берган, тўпга эгалик 56% бўлган. “Атлетико” эса 10 та зарба ва 2 та сариқ карточка олган. Бу натижа билан “Ливерпуль” гуруҳдаги биринчи уч очкони қўлга киритди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Ливерпуль” ва “Атлетико” ўртасидаги беллашув 5 та гол билан тугади