Кўпчилигимиз ушбу белгиларни бир ҳафталик сифатли дам олишдан кейин ўтиб кетадиган одатий чарчаш билан боғлиқ, деб ўйлаймиз. Шунга қарамай шифокорга мурожаат қилиш зарар қилмайди.
Замоннинг тиғиз суръатида ҳар биримиз кўп ишларни бажаришимиз керак бўлса ҳам танаффус қилишни унутманг. Йўқса, вақт ўтиши билан уйқусизлик, бефарқлик ва ҳеч нарса қилишни истамаслик туйғуси пайдо бўлади. Айни пайтда баъзилар ўзларига танаффус беришга ва бир оз секинлашишга қарор қилишади, аммо яхши дам олишдан кейин енгилликни ҳис қилиш ҳар доим ҳам кафолатланган натижа эмас. Агар сизга ушбу ҳолат таниш бўлса, умумий саломатлигингизни диққат билан қайта кўриб чиқишингизни маслаҳат берамиз, деб ёзади Woman нашри. Бундай чарчоқнинг ортида кўпинча соғлиқ муаммолари яширинган бўлади.
Қалқонсимон без билан боғлиқ муаммолар ўзини кўпинча чарчоқ билан намоён қилади. Улар организмда маълум бир гормон етишмаслиги туфайли юзага келади. Ушбу касалликда ёш чекловлари йўқ: у ёшларда ҳам, кексаларда ҳам ривожланиши мумкин. Бироқ статистика шуни кўрсатадики, 45-50 ёшдаги одамлар бундай эндокрин касалликка энг кўп мойил бўлади.
Эндокринолог кўригига туртки бўлган яна бир огоҳлик белгиси — бу тунги терлаш ва тўсатдан вазн ортишидир. Кўпинча кайфият тез-тез ўзгариб туради, шу боис буни атроф-муҳитга боғламанг.
Уйқунинг қисқа муддатли узилиши апне синдроми деб аталади. Нафас олиш пайтида танаффуслар ўртача 30 секунддан ошмайди, аммо оғир ҳолатларда 2-3 дақиқагача давом этиши мумкин. Нафас олишда мунтазам паузалар бўлса (соатига камида 10-15), апне синдроми уйқу пайтида ривожлана бошлайди.
Агар киши хуррак оца, у ҳолда унинг уйқуси чуқур фазага етиб бормайди, яъни кун давомида доимий чарчоқ ва асабийлашишдан қочиб қутула олмайди. Кўпинча апне синдроми тўғридан-тўғри семириб кетиш билан боғлиқ бўлиб, бу ўз навбатида саратон касаллигини ривожланиш хавфини оширади. Агар хуррак уйқунинг ажралмас қисми бўлса, жиддий касалликлар ривожланишининг олдини олиш учун дарҳол шифокорга мурожаат қилишингиз зарур.
Доимий уйқучанлик темир танқислиги анемиясининг аниқ белгисидир. Кўпинча туғуруқ ёшидаги аёллар хавф остида саналади. Темир танқислиги (айниқса, ҳомиладор аёлларда) ишлашнинг пасайиши, когнитив бузилиш, иммунитетнинг пасайиши ва доимий чарчоққа сабаб бўлади.
Анемияни даволаш ва олдини олиш учун мутахассис кўрсатмасини олиш керак. Кўпинча бу касаллик махсус инексия ва дори-дармонлар билан даволанади, лекин кўпинча унга махсус овқатлар (тофу пишлоқ, тухум сариғи, қовоқ уруғи, бодом ва қора шоколад) билан диетани қайта кўриб чиқиш кифоя қилади.
Қанчалик тез-тез чанқаганингизга эътибор берганмисиз? Ва у қанчалик кучли? Агар сизнинг жавобларингиз “тез-тез” ва “кучли” бўлса, дарҳол шифокор билан маслаҳатлашинг, чунки буларнинг барчаси қонда қанд даражасининг баландлигидан бўлиши мумкин. Ушбу белгиларга қўшимча равишда қандли диабет вақти-вақти билан туманли кўриш, тери ва шиллиқ пардаларнинг қичиши, тез-тез учрайдиган юқумли касалликлар билан ажралиб туради.
Кўпчилигимиз депрессияни жиддий касаллик сифатида қабул қилмаймиз. Депрессияни аниқлаш жуда осон. Ушбу касалликдан азият чекаётган одам эрталаб ўрнидан туришни хоҳламайди, чунки у бунинг моҳиятини кўрмайди. Бундай инсонлар доимо ухлашни афзал кўради, фикрлари ҳам доимий ғамгинлик ва қайғу билан банд бўлади.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг