date

Олмазорда подстанциядаги трансформатор ёниб кетди

Олмазорда подстанциядаги трансформатор ёниб кетди

Бугун, 1 июнь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган подстанциялардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, соат 18:57 да Олмазор тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчасидаги подстанция ҳудудида трансформатор ёнаётгани ҳақида Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.

Шундан сўнг қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 19:01 да етиб борган. Ёнғин соат 19:12 да қуршовга олиниб, 19:17 да тўлиқ бартараф этилган.

Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Шунингдек, тан жароҳати олган фуқаролар ҳам қайд этилмаган.

Айни пайтда вазият Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Олмазорда подстанциядаги трансформатор ёниб кетди