Фото: “Новий очаг”
 

Оёқ кийимдан ёқимсиз ҳид келиши янги муаммо эмас ва жуда кенг тарқалган. Бу ҳолат фақат эркакларга хос деб ўйласангиз, адашасиз. Нохуш ҳид кўплаб комплексларнинг сабаби бўлиб, албатта, ноқулайлик туғдиради. Меҳмонда, зиёфатда оёқ кийимни ечишга тўғри келганда хижолат бўлмаслик учун ундан қандай қутулиш кераклигини қуйида билиб олинг.

 Бу ҳид қаердан келади?

Даставвал, шуни қайд этиш керакки, ўзингизга муносиб пойабзал сотиб олган бўлишингиз лозим. Оёқ кийим юқори сифатли, ҳаво ўтказадиган материаллардан тайёрланган бўлиши зарур. Шунда кун бўйи этик ёки кроссовкада юришингиз керак бўлса ҳам, оёқларингиз терламайди. Аммо ёқимсиз ҳиднинг асосий сабаби фақатгина пойабзал да эмас, балки нам муҳитда кўпайишни яхши кўрадиган бактерияларда.

Нам муҳит кўп ҳолларда тер ва гоҳида ҳўл пойабзал да (кўлмакка бехосдан оёқ босганда) ҳосил бўлади. Пойабзал ҳўл бўлиши билан бактериялар фаол равишда кўпая бошлайди ва ҳидли ёғ кислоталарини ишлаб чиқаради.

Бундан ташқари, бадбўй ҳиднинг энг кенг тарқалган сабабларидан бири замбуруғ инфекцияси — микоздир. Ушбу вариантни истисно қилиш учун пойабзал ни алмаштириш билан иш битмайди, балки шифокорга учраб, малакали даволанишни бошлашингиз керак. Чунки ҳид билан курашишнинг барча уй шароитидаги усуллари иккинчи даражалидир. Оёқ кийимга дезодорант ёки хоҳлаганча упа (талк) сепишингиз мумкин, муаммо сақланиб қолаверади ва сизни безовта қилади.

2 та муҳим маслаҳат

Душ қабул қилгандан сўнг сочиқ билан фақат оёқларнигина эмас намлик бактерияларнинг кўпайишига олиб келмаслиги учун бармоқларингиз орасидаги намни қуригунча яхшилаб артинг. Ва, албатта, мунтазам равишда пайпоқларни ўзгартириб туринг. Синтетик пайпоқни камроқ кийишга ҳаракат қилинг — унда оёқлар кўпроқ терлайди.

Бир неча кун кетма-кет битта пойабзал ни кийманг. Кечаси у тўлиқ қуришга улгурмайди.

Қандай қилиб ҳиддан халос бўлиш мумкин?

Пойабзал спрейлари

Нохуш ҳидни йўқотиш учун кўплаб тайёр маҳсулотлар мавжуд. Спрейлар шаклида ишлаб чиқарилганини танлаган маъқул. Махсус крем ​​билан артиб олиш унчалик қулай эмас, чунки у баъзан пайпоқда оқ доғлар ҳосил қилади.

Махсус воситалар ва коптокчалар

Кечки пайт ортиқча намликни ўзлаштирадиган ва ёқимсиз ҳидларни йўқотадиган коптокчалар ёки махсус воситаларни солиб қўйинг. Улар кўпинча спорт пойабзал лари дўконларида сотилади, улар ҳидни жуда яхши тортиб олади ва узоқ вақт давомида ишлатилиши мумкин.

Пойабзал тўпчалари уй шароитида даволаниш билан алмаштирилиши мумкин. Шу мақсадда чой пакетлари ёки истеъмол содаси солинган мато қопчаси мос келади.

Peroксид ва аммиак

Оммабоп халқона усул: аммиак ва водород периксни аралаштиринг, эритмани пуркагичли идишга қуйинг ва пойабзал нинг ички қисмига сепинг.

Цирка кислотасининг ёрдами

Цирка ҳидланадиган оёқ кийимдаги муаммодан халос бўлишга ёрдам беради, лекин оддий эмас, 40 фоизли цирка ишлатилади. Пахтали тампонни намланг ва бир неча кун давомида пойабзал га қўйинг. Цирка чарм пойабзал ларга зарар етказмайди, лекин каучук юзаларга қўймаган маъқул. Жараёндан сўнг, пойабзал яхшилаб вентиляция қилиниши керак. Ўткир цирка ҳиди бир неча кундан кейин йўқолади.

Антибактериал воситалар

Хлоргексидин ёқимсиз ҳиддан қутулишнинг яна бир йўли. Бу ҳам оёқ кийимнинг ички қисмига сепиш учун махсус воситадир.

Электр қуритгичлар

Улар этиклар, баланд қўнжли ботинкаларга мўлжалланган кўп функцияли ва оёқлари терлаганлар учун махсус ускунадир. Қуритгич пойабзал ичига ҳаво пуркайди, шунинг учун пойабзал га зарар етказиш хавфи йўқ. Баъзида қуритиш жараёни тахминан бир соат давом этади, бу қулай чунки уй шароитида пойабзал ни тезгина қуритишнинг иложи йўқ. Аммо стандарт цикл 3-4 соат давом этади. Қуритгичлар турли ўлчамларда ишлаб чиқарилади. Аёллар ва болалар пойабзал ига осонгина сиғадиган кичикроқ қуритгични танлаган афзал.