22:50 / 15.12.2023
226

Нозик қоматга эга бўлган аёллар доим амал қиладиган 8 та одат

Нозик қоматга эга бўлган аёллар доим амал қиладиган 8 та одат

Чиройли қоматни сақлаб қолиш учун кўплаб аёллар нафақат рационини. балки кундалик одатларини ҳам ўзгартиради. Бу ҳақда психотерапевт, тиббиёт фанлари номзоди, овқатланиш ва вазн йўқотишнинг патентланган усули муаллифи, Функсионал тиббиёт институти (ИФМ, АҚШ) аъзоси Михаил Гавриловдан қандай қилиб соғлом турмуш тарзини олиб бориш ҳақида батафсил маълумот беради.

Иштаҳага қараб эмас, оч қолганда овқатланинг

Очлик бу — овқатланиш вақти келганлигининг белгисидир. Буни ҳис-туйғулар ёрдамида тушуниш мумкин: масалан, қорин қулдураши. Очликнинг пайдо бўлиши кўп жиҳатдан охирги марта қачон овқатланганингизга боғлиқ — ўртача олганда, охирги овқатдан 4 соат ўтгач содир бўлади. Иштаҳа эса овқатдан завқланиш истаги билан боғлиқ.

 
Фото: Getty Images

Агар танангиз сигналларига эътибор беришга одатланмаган бўлсангиз, очликни иштаҳадан ажратиш қийин бўлади.

Тасаввур қилиб кўринг, ўша пайтда бир коса шўрва ёки бир бўлак қора нон сизга ёқадими? Ҳа бўлса, унда, албатта, овқатланиш вақти келган. Агар сиз ширинлик, колбаса ёки чипс ейишни хоҳласангиз, бу иштаҳа эканлиги аниқ, чунки сиз ўзига хос мазали таомни хоҳлайсиз. Агар тез-тез иштаҳангизга қулоқ солсангиз, ортиқча вазн билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлиши аниқ.

Чанқоғингизни қондиринг

Танамизнинг барча реакциялари эритмаларда содир бўлади, шунинг учун бизга ҳар куни ва маълум миқдорда, аниқроғи, 1 кг вазнга 30 мл нисбатда сув керак. Сиз уни кун давомида кичик қисмларда ичишингиз керак, лекин эрталаб бирданига эмас.

Маслаҳат: керакли сув миқдорини олдиндан ўлчаб олинг ва идишни яқин атрофга, масалан, иш жойингиз ёнига қўйинг. Ҳар соатда ярим стакан суюқлик ичинг. Агар эсингиздан чиқиб қолса, телефонингизга ичиш вақти келганини эслатадиган дастур ўрнатинг.

Фото: Getty Images

Рационингизга эътибор қаратинг

Телевизор кўраётганда ва компьютерда ишлаётганингизда нима еяётганингизга эътиборингизни қаратмайсиз. Натижада тўйинганлик сигнали мияга кеч келади ва сиз кунлик рациондаги калория миқдоридан сезиларли даражада ошиб, кўпроқ еб қўйишингиз мумкин.

Вазнингизни мунтазам равишда ўлчанг

Мунтазам равишда вазнингизни назорат қилишингиз керак. Ҳар 1-2 ҳафтада эрталаб оч қоринга вазнингизни ўлчанг. Агар 3-5 кило қўшимча килограмм қўшилган бўлса, ташвишланишга ҳожат йўқ, уларни бир ой ичида йўқотиш мумкин, шунчаки диета ва жисмоний фаолликка эътибор қарацангиз бўлди. 10 ёки ҳатто 15 кило вазн ортиши билан курашиш анча қийин бўлади.

Фото: Getty Images

Вақти-вақти билан калорияларни ҳисобланг

Дастлабки босқичда диетанинг калория таркибини ҳисоблаш бир оз вақт талаб этади. Бироқ бир ой ичида буни қилганлар диетасининг энергия қийматини кўз билан ҳисоблаш қобилиятига эга бўлади.

Буни эсдан чиқармаслик учун вақти-вақти билан, йилига камида бир марта, ҳафта давомида еяётган нарсангизнинг калория миқдорини диққат билан ҳисоблашингиз керак.

Бу, айниқса, баъзи сабабларга кўра диетасини ўзгартирган ёки диетага янги маҳсулотларни қўшганлар учун жуда муҳим. Бугунги кунда калорияларни ҳисоблаш турли хил иловалар ва мобил калория жадваллари ёрдамида осон бўлиб қолган.

Фото: Getty Images

Севимли машғулотларингизни кўпайтиринг

Келишган, озғин одамлар жисмонан жуда фаол ҳам бўлади. Улар одатда ўзларининг ташқи кўринишига ғамхўрлик қилишади, доимо ниманидир ўрганишади, баъзилари эса ижодкор бўлади. Умуман олганда, уларнинг бўш вақтлари жуда хилма-хилдир ва уларнинг овқат ҳақида ўйлашга вақтлари йўқ. Ҳар биримиз завқланиш доирасига эгамиз: тана учун (терини парвариш қилиш, массаж, сауналар, жисмоний фаолият), руҳ (ўз-ўзини ривожлантириш), кўргазмаларга, театрларга ташриф буюриш, китоб ўқиш ва бошқалар) ва амалий (ҳар қандай ижод турлари). Агар бирорта ишингиз ўхшамаса, у доимо энг оддий ва энг осон эришиладиган завқ — озиқ-овқат билан алмаштирилади.

Фото: Getty Images

Оддий углеводларни керакли миқдорда табиий маҳсулотлардан, масалан, мева ёки сабзавотлардан олган маъқул. Глюкоза молекулалари якуний маҳсулотдир, уни парчалаш учун танага қўшимча энергия сарфлаш керак эмас. Шунинг учун улар келажакда фойдаланиш учун организмингизда ёғ бўлиб йиғилаверади.

Етарлича ухланг

Кечаси овқатланмасак ҳам кун давомида организмимизда йиғилган ёғдан мия фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун глюкоза оламиз. Агар бирон сабабга кўра етарлича ухламасангиз, уйқу ритми бузилади, бу эса гормонлар ишлаб чиқаришнинг табиий ритмини ва кечаси ёғ парчаланиш жараёнини бузади.

Кечаси танада тахминан 30 грамм ёғ йўқотилади. Агар етарлича ухламасангиз, атиги 20 грамми қайта ишланади, қолганлари эса сон, бел ва думба учун захирага юборилади.

Фото: Getty Images

Тўғри овқатлансангиз ва жисмоний фаолиятга вақт ажрацангиз ҳам, аммо уйқу сифатингиз яхши бўлмаса, барибир секин-аста семиришни бошлайсиз.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нозик қоматга эга бўлган аёллар доим амал қиладиган 8 та одат