Пиёзни кўз ёшларсиз тўғраш усуллари

Пиёзни кўз ёшларсиз тўғраш усуллари
Бундай ҳолат умрида бир марта бўлса ҳам пиёз тўғраган ҳар бир кишига таниш. Қуйида келтирилган самарали усулларни синаб кўриш орқали пиёзларни кўз ёшларсиз тўғрашга эришасиз.

Кўзойнак тақинг
Пиёзни кўз ёшларсиз тўғраш усуллари
Фото: Тwitnоw
Пиёз тўғраётган пайтда у маълум ферментларни ишлаб чиқаришни бошлайди. Кимёвий реакциялар пайтида айнан S-оксиди кўз шиллиқ қаватини қисқа муддатга яллиғлайди. Бунинг олдини олиш учун махсус кўзойнаклар ишлаб чиқилган.

Бундай қимматбаҳо кўзойнак ўрнига сузиш учун мўлжалланган ҳимоя кўзойнакларидан ҳам фойдаланиш мумкин — улар кўз атрофига маҳкам ўрнашгани ҳисобига пиёздан чиқадиган газни ўтказмайди.

Ҳа айтганча, линза тақадиган одамларнинг ҳам кўзи пиёздан ачишмайди.

Пичоқни ўткирланг
Пиёзни кўз ёшларсиз тўғраш усуллари
Фото: Greelane
Яхши чархланган пичоқ камроқ ҳужайраларга зарар етказади, шунинг учун кўзни безовта қиладиган S-оксидлар камроқ ишлаб чиқарилади. Шунингдек, ўткир пичоқ тўғраш жараёнини тезлаштиради.

Пиёзни музлаткичда совутинг
Пиёзни кўз ёшларсиз тўғраш усуллари
Фото: Joom
Совуқ ҳавода кимёвий реакциялар секинроқ давом этади. Пиёздан фойдаланишдан аввал уни музлаткичда 15-20 дақиқага қолдиринг ёки совуқ сувга солиб қўйинг.

Пиёзни тўғрашдан аввал бандини олиб ташламанг
Пиёзни кўз ёшларсиз тўғраш усуллари
Фото: Bangkokbook
Кўзни ёшлатадиган энг кўп моддалар тўпланган қисми пиёз банди саналади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар