date

Стармер: Байроқни зўравонларга бермаймиз

Стармер: Байроқни зўравонларга бермаймиз
Буюк Британия бош вазири Кейр Стармер мамлакат байроғи зўравонлик ва бўлиниш тимсолига айланишига йўл қўйилмаслигини айтди. Унга кўра, байроқ Британиянинг хилма-хиллигини ифодалайди ва ҳеч ким келиб чиқиши ёки тери ранги сабаб кўчаларда ўзини хавф остида ҳис қилмаслиги керак.

Бу баёнот Лондон марказида ўтказилган йирик намойишлардан кейин билдирилди. Томми Робинсон ташаббуси билан 150 мингга яқин одам қатнашган юриш вақтда полиция билан тўқнашувлар бўлди, 26 полициячи жароҳатланди ва 24 киши ҳибсга олинди.

Стармер тинч намойиш ҳуқуқи сақланишини, аммо полицияга ҳужум ва фуқароларга босим ўтказишга йўл қўйилмаслигини таъкидлади. У Британия бағрикенглик ва ҳурмат қадриятлари асосида яшашини эслатди.

Намойишлар давомида минглаб одамлар байроқлар кўтариб юришди. Полиция тартибни сақлаш учун мингдан ортиқ ходимни сафарбар қилди ва қўшимча кучларни ҳам жалб этди. Ҳодисалар бўйича тергов давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Стармер: Байроқни зўравонларга бермаймиз