date

Руминия ҳудудига Россия дрони кирди

Руминия ҳудудига Россия дрони кирди
Руминия Мудофаа вазирлиги мамлакат ҳаво ҳудудига Россия дрони кирганини маълум қилди. Бу — Польшададан кейин НАТО давлатлари орасида қайд этилган иккинчи шундай ҳолат бўлди.

Вазирликка кўра, дрон Chilia Veche қишлоғи яқинида аниқланган, аммо аҳоли яшайдиган ҳудудлар устидан учмаган ва хавф туғдирмаган.

Украина президенти Владимир Зеленский бу ҳодисани Россиянинг урушни кенгайтириш ҳаракати деб баҳолади. Европа Иттифоқи ҳам Руминия ҳудуди бузилишини қоралади.

Польша эса бу ҳафта ҳудудига кирган бир нечта Россия дронини уриб туширди. НАТО давлатлари чегараларда мудофаа чораларини кучайтирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Руминия ҳудудига Россия дрони кирди