date

"Манчестер Сити" дербида йирик ҳисобда зафар қозонди

"Манчестер Сити" дербида йирик ҳисобда зафар қозонди

Англия Премьер-лигасининг 4-турида футболь ихлосмандлари катта қизиқиш билан кутган марказий тўқнашув бўлиб ўтди. Манчестер дербида “Этиҳад” стадионида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилди ва жавобсиз 3 та гол урган ҳолда ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 18-дақиқасида Фил Фоден ҳисобни очди ва жамоасига муҳим устунлик олиб келди. Иккинчи бўлимда эса Эрлинг Ҳоланд ўзининг одатий голчилик маҳоратини намоён қилди — норвегиялик ҳужумчи 53 ва 68-дақиқаларда икки бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, дублга эришди. Жереми Доку эса майдонда энг самарали ўйинчилардан бири бўлиб, икки голли пасни амалга оширди.

“Шаҳарликлар” сафида ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов бутун баҳс давомида ҳаракат қилиб, жамоа мудофаасида энг ишончли футболчилардан бири сифатида кўрсаткичини яна бир бор исботлади. Унинг фаоллиги ва тинимсиз ўйини “Сити”нинг қўрқинчли ҳужумларини муваффақиятли якунлашида катта аҳамият касб этди.

Шу билан бирга, бу дерби Жанлуижжи Доннарумма учун Англия Премьер-лигадаги илк баҳс бўлиб қолди. Италиялик дарвозабон ўз дебютини йирик ғалаба билан эслаб қолди.

Натижада Пеп Гвардиола шогирдлари очколарини 6 тага етказиб, турнир жадвалида 8-поғонага кўтарилишди. “Манчестер Юнайтед” эса 4 очко билан 14-ўринга тушиб кетди.

АПЛ. 4-тур

Манчестер Сити — Манчестер Юнайтед 3:0
14 сентябр, «Этиҳад»

Голлар: Фоден (18), Ҳоланд (53, 68).

Манчестер Сити: Доннарумма, Ҳусанов, Диаш, Гвардиол, О'Райли, Родри (Нико, 76), Силва (Аке, 88), Рейндерс, Фоден, Доку (Савинио, 76), Ҳоланд (Бобб, 88).

Манчестер Юнайтед: Байиндир, Мазрауи (Майну, 62), Де Лигт, Йоро (Магуайр, 62), Шоу, Амад, Угарте (Каземиро, 80), Фернандеш, Доргу, Мбеумо, Шешко (Зиркзе, 80).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Манчестер Сити" дербида йирик ҳисобда зафар қозонди