date

Ламин Ямал Чемпионлар лигасида 25 ўйин ўтказган энг ёш футболчи бўлди

Ламин Ямал Чемпионлар лигасида 25 ўйин ўтказган энг ёш футболчи бўлди
“Барселона” футболчилари Чемпионлар лигасида “Олимпиакос” устидан 6:1 ҳисобида зафар қучди. Учрашувда жамоа вингери Ламин Ямал ҳам гол урди.

У иккинчи бўлимда пенальтини аниқ амалга оширди. Ламин Ямал ушбу учрашувда майдонга тушиб, янги рекорд ўрнатди. У Чемпионлар лигасида 25 та ўйин ўтказган энг ёш футболчига айланди.

Ямал бу натижага 18 ёш-у 100 кунлигида эришди. Аввалроқ бу рекорд ПСЖ ярим ҳимоячиси Уоррен Заир-Эмерига тегишли эди.

У 25-ўйинини 19 ёш-у 32 кунлигида ўтказган. Ўтган мавсумда Заир-Эмери бу борада Сеск Фабрегасдан (19 ёш-у 292 кун) ўзиб кетган эди.

Ламин Ямалнинг натижаси Чемпионлар лигаси тарихида 25 ўйинда қатнашган энг ёш футболчи сифатида қайд этилди. Ямал келажакда яна кўплаб рекордларни янгилаши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ламин Ямал Чемпионлар лигасида 25 ўйин ўтказган энг ёш футболчи бўлди