Куз фасли хурмо, анор ва мандарин каби мевалар учун айни пишиқчилик даври. Кўпчилик севиб истеъмол қиладиган ушбу меваларнинг саломатлик учун фойдали экани тадқиқотлар натижасида исботланган. Бироқ айрим ҳолатларда улар организмга зарар етказиб қўйиши ҳам мумкин, деб ёзади “Спорц.кз” нашри.
Фото: Grandgames.net
Кузда инсон организми саломатлиги ва иммунитет, тери, соч ҳамда тирноқлар мустаҳкам бўлиши учун ҳар доимгидан ҳам кўпроқ витаминларга эҳтиёж сезади. Ушбу мавсумда етиладиган барча мевалар эса кони фойда ҳисобланади. Уларда витаминлар, минераллар, ўсимлик толалари ва инсон танаси учун бошқа кўплаб фойдали моддалар мавжуд.
Масалан, мандарин осон ҳазм бўлади, организмни А, Э, C ва B6 витаминлари билан тўйинтиради. Ушбу цитрус иштаҳани очади, организмдаги моддалар алмашинуви жараёнини яхшилайди, умумий қувват берувчи ва микробларга қарши курашувчи восита ҳисобланади. Мандарин овқатдан кейин ва кунига икки марта 2 донадан истеъмол қилинса, унинг зарари йўқ, аммо меъёрдан ошиб кетса, аллергия ва сурункали ошқозон-ичак касалликлари юзага келади.
Хурмо меваси қалқонсимон без учун фойдали бўлган бета-каротин ва ёдга бой. Организм 100 грамм хурмодан бу муҳим элементнинг 12 фоиз кундалик нормасини олиши мумкин. Хурмода калий ва магнийнинг кўплиги — томирлар девори ва юрак мушаклари мустаҳкамлиги гарови.
Фото: iStock
Аммо бу мевада ҳазм қилиш тизимига салбий таъсир кўрсатадиган танинлар ҳам мавжуд. Шунинг учун кунига биттадан ортиқ хурмо истеъмол қилиш мумкин эмас. Шунингдек, хурмони оч қоринга ейиш ман этилади.
Анор ёшлик меваси деб аталади. Бу унинг таркибидаги антиоксидантлар миқдорининг кўплиги билан боғлиқ. Ҳар куни 50 грамм анор шарбатини ичиш қонни тозалаш ва янгилашга ёрдам беради, юрак-қон томири тизимига ижобий таъсир кўрсатади. У гемоглобинни оширади, иммун тизимини мустаҳкамлайди ва асабларни тиклашга кўмаклашади.
Бироқ анорни кунига биттадан ортиқ истеъмол қилиш мумкин эмас. Ушбу нордон мева овқат ҳазм қилиш тизими сурункали касалликларининг кучайиш даврида ошқозон шираси хлорид кислотасининг секрециясини кўпайтиради. Анорда танин моддаси бўлиб, у қабзиятни кучайтиради. Анор истеъмолидан кейин сув ичиш ёки оғизни чайиш тавсия этилади. Чунки таркибидаги кислота тиш эмалининг емирилишига ва кариесга олиб келиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”