date

Мерино Педрини Родридан устун қўйди

Мерино Педрини Родридан устун қўйди
Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Микель Мерино Испания терма жамоасидаги юлдузлар – Педри ва Родри ўртасида мураккаб танлов қилди. "Барселона" ва "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиларидан бирини танлашда, "канонирлар" вакили Педрини афзал кўрди.

Мерино, шунингдек, Педрини ўз жамоадоши Мартин Эдегор, "Барселона"дан Френки де Йонг ва ПСЖдан Витинья каби футболчилардан устун қўйди. "Мерино ёки Педри?" деган саволга футболчи яна Педрини танлаганини айтди.

Яқинда Испания терма жамоаси Грузияни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб ва сўнгги турда Туркия билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, 2026-йилги Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мерино Педрини Родридан устун қўйди