09:13 / 21.12.2024
32

Кондиционер ва бошқа маиший техникалар хизмат муддатини қисқартирадиган 7 та одат

Кондиционер ва бошқа маиший техникалар хизмат муддатини қисқартирадиган 7 та одат
Уйдаги юмушларни енгиллаштирадиган маиший техника ва қурилмаларнинг хизмат қилиш муддати улардан тўғри фойдаланиш ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилишга боғлиқдир. Қуйида техникани ишлатишда кўпчилик йўл қўядиган хатоликлар ҳақида сўз боради.

1. Кир ювиш машинасига ортиқча кийим юклаш

Фото: Lifehacker.ru
Кир ювиш машинасини ишлатишда юк оғирлигига риоя қилиш керак. Машинани тенг равишда юклаш, катта буюмларини кичик нарсалар билан ювиш яхшироқ.

Кийимлар барабан атрофида ҳаракатланиши ва яхшилаб ювилиши учун бўш жой керак бўлади. Бундан ташқари, оғир кирлар барабанда номутаносибликни келтириб чиқаради ва техниканинг турли қисмлари тезроқ ишдан чиқади. Ювишдан аввал кийим чўнтакларни текшириш, танга, карта ва бошқа майда темир нарсаларни олиб ташлаш тавсия этилади.

2. Совиткич конденсаторини тозаламаслик

Фото: Lifehacker.ru
Конденсаторлар компрессорни совитишга ёрдам бериш вазифасини бажарадиган муҳим қисмдир, лекин агар у чанг билан қопланса, атрофидаги иссиқлик алмашинуви бузилади ва конденсатор ёмонроқ ишлайди, қизиб кетади ва тез ишдан чиқади.

Конденсаторни тозалашдан аввал музлаткични токдан ўчириш, махсус чўтка билан қуруқ тозалаш ёки кичик насадкали чангютгичдан фойдаланиш мумкин. Эски музлаткичларда конденсатор орқада, янги музлаткичларда эса пастки қисмида жойлашади.

3. Идиш ювиш машинаси учун мўлжалланган туз ўрнига оддий ош тузидан фойдаланиш

Фото: Lifehacker.ru
Идиш ювиш машиналарида сувни юмшатиш учун махсус ион алмашинув мосламаси мавжуд. Қурилмада тўпланган барча суюқлик икки компонентнинг реакциясига учрайди, натижада шиша идишлар ювилганда ҳеч қандай из қолмайди ва ярқираб туради. Оддий сувдан сўнг эса доимо оқ доғлар қолади.

Оддий ош тузи сингари, идиш ювиш машинаси тузи ҳам натрий хлориддан иборат, аммо бу иккисини бирдек қўллаш мумкин эмас. Бундай одат яқин келажакда идиш ювиш машинасини катта пулга таъмирлатишга сабаб бўлади.

4. Нам ерларни чангютгич билан тозалаш

Гап айнан қуруқ тозалаш учун мўлжалланган чангютгич моделлари ҳақида кетмоқда. Улар намликда ишлаш учун мўлжалланмаган. Нам қолдиқлар чангютгич ичида тиқилиб қолиши ва кейинчалик ўткир ҳид келтириши ва ҳатто моғорлаши мумкин. Шунингдек, намлик туфайли чангютгич моторида қисқа туташув юзага келиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Бундай ҳолатда қурилмани қисмларга ажратиб, алоҳида тозалаш керак бўлади.

5. Электр чойнакка меъёрдан ортиқ сув солиш

Бежизга электрон чойнак ва дазмолларда максимал сув солиш миқдори кўрсатилган белги қўйилмайди. Акс ҳолда қайноқ сувнинг атрофга сачраши, қисқа туташув содир бўлиши ёки чойнакдаги иситиш элементлари коррозияга учраши мумкин.

6. Филтрлари ифлосланган кондиционердан фойдаланиш

Фото: Lifehacker.ru
Кондиционер ҳаво филтрлари бир йилда камида икки маротаба тозаланиши керак. Кондиционер фени ўзидан хонадаги ҳавони айлантириши натижасида ҳаво таркибида бўлган барча чанглар ва касаллик тарқатувчи микроблар филтрда қолиб кетади. Агарда филтрлар ўз вақтида тозаланмаса, улар тўлиб кетади. Натижада нафақат хонадаги ҳаво ифлосланади, балки кондиционер ишлаш вақти қисқаради. Ундаги компрессорни алмаштириш хизмати жуда қимматга тушади.

7. Микротўлқинли печга фолга ва металл идишлардаги овқатни иситиш

Металл микротўлқинларни ўзидан ташқарига акс эттиради, бу эса металл идиш билан микротўлқинли печ орасида учқун пайдо бўлишига олиб келади. Улар ички камерага зарар етказиши ёки ҳатто ёнғинга олиб келиши мумкин. Агар зудлик билан техника ўчирилмаса, печ куйиб қолади ва магнетрон шикастланади. Худди шундай ҳодиса алюмин фолгаси билан овқат иситилганда ҳам содир бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кондиционер ва бошқа маиший техникалар хизмат муддатини қисқартирадиган 7 та одат