20:55 / 15.12.2016
10 628

Организмингизга қайси витамин етишмаяпти?

Организмингизга қайси витамин етишмаяпти?

Барчамизга маълумки, қиш фаслида организмимиз заифлашиб қолади, витаминларга бўлган эҳтиёж эса янада ортади. Гиповитаминознинг олдини олиш учун танангизда бўлаётган ўзгаришларни этибордан четда қолдирманг ва шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда организмга керакли дармондориларни етказиб беринг.

1. А витамини. Терининг қуруқшаши, сочларнинг сийраклашиши, тирноқлар синувчанлиги, лабдаги ёрилишлар, оғиз бўшлиғининг касалланиши, кўриш қобилиятининг пасайиши, тошмалар айнан шу дармондори етишмаётганининг аломатлари ҳисобланади.

2. B1 витамини. Диарея ва қайт қилиш, ошқозон-ичак фаолиятининг бузилиши, иштаҳа ва қон босими тушиши, юқори таъсирчанлик, юрак аритмияси, оёқ-қўл учининг музлаши, қон айланишининг бузилиши.

3. B2 витамини. Стоматит ва оғиз четларида ёрилишлар, конъюктивит, кўздан сув (ёш) оқиши ва кўриш қобилиятининг сустлашиши, кўз устки қисми пардасининг хиралашуви ва ёруғликдан қўрқиш касаллиги, оғиз бўшлиғида қуруқлик.

4. B3 витамини. Кучсизлик ва сурункали чарчоқ, доимий бош оғриқлари, хавотирлилик ва асабийлашиш, юқори қон босими.

5. B6 витамини. Бемажоллик, тўсатдан xотира сустлашиши, жигар атрофида оғриқлар, дерматит.

6. B12 витамини. Камқонлик, соч тўкилиши, гастрит.

7. С витамин. Иммунитет тушиб кетиши натижасида умумий бемадорлик, вазн тушиши, иштаҳанинг ёмонлашиши, милклар қонаши, шамоллаш ва инфекцияларга мойиллик, бурундан қон кетиши, оғиздан ёқимсиз ҳид келиши.

8. Витамин D. Болаларда ланжлик ва камҳаракатлилик, уйқунинг бузилиши ва ёмон иштаҳа, қайсарлик, раxит, иммунитет ва кўриш қобилиятининг сустлашиши, моддалар алмашинувининг бузилиши, суяк тўқималаридаги муаммолар.

9. D3 витамини. Фосфор ва кальцийнинг қийин ўзлаштирилиши, тишларнинг кеч чиқиши (болаларда), уйқунинг бузилиши (чўчиш, алаxсираш), мушаклар тонусининг пасайиши ва суяклар синувчанлиги.

10. Витамин Е. Аллергияга мойиллик, мушаклар дистрофияси (озиқланишининг бузилиши), оёқлардаги оғриқлар, ошқозон яраси ва тромбофлебитнинг пайдо бўлиши, қадам ташлашнинг ўзгариши, пигмент доғлар пайдо бўлиши.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Организмингизга қайси витамин етишмаяпти?