Гамбургер, стейк ва Ғарб ошхонасининг бошқа таомлари нима учун инсонларнинг семиришига олиб келишини биласизми? Маълум бўлишича, бундай парҳез тананинг энергия мувозанатини назорат қилувчи мия рецепторларига марихуана каби таъсир кўрсатади. Бу ҳақда Physiology & Behavior журналига асосланиб Кун.уз сайти маълум қилди.
"Тадқиқотимиз шуни кўрсатадики, периферик асаб тизимидаги каннабиноид рецепторлари фаолиятига босим ўтказиш кўп овқат ейиш ва семизликни даволашда хавфсиз ёндашув ҳисобланади. Бизнинг ёндашувимиз мияга таъсир қилиб, акс таъсирларни келтириб чиқарадиган, семизликка қарши анъанавий дори-дармонларга нисбатан кўп устунликларга эга", - деди Риверсайддаги (АҚШ) Калифорния университетида фаолият юритувчи Николас ди Патрицио.
Ди Патрицио ва унинг ҳамкасби Донован Аргуэта нима учун Америка ва Европа таомлари кўпинча семизликка сабаб бўлишини аниқлашга муваффақ бўлишди. Бунинг учун улар икки ой давомида кўп миқдордаги қанд ва ёғ билан озиқланган сичқонлар мияси фаолияти ва хатти-ҳаракатларини кузатишди.
Кузатувлар натижасига кўра, бундай парҳезга риоя қилиш кемирувчиларда нафақат семизликнинг ривожланишига олиб келди, балки ноодатий ҳодиса - гиперфагия ёки кўп ейишнинг кузатилишига ҳам сабаб бўлди. Ди Патриционинг сўзларига кўра, овқатланишга бундай талпиниш сичқонларнинг ичаги ва қонида эндоканнабиноидлар концентрациясининг кескин ўсишига олиб келган.
Эндоканнабиноидлар марихуана таркибидаги моддалар аналогидир. Организмимиз уларни ўз мақсадлари учун кичик миқдорда синтезлайди. Инсон ичагида бундай молекулалар таъсир қилувчи кўп миқдордаги асаб ҳужайралари мавжуд бўлади. Уч йил аввал олимлар "ўтсевар"ларда юзага келувчи тушунтириб бўлмайдиган овқат ейиш иштиёқи ТГК-9 (марихуананинг фаол моддаси)нинг шу рецепторларга таъсири остида пайдо бўлишини аниқлашганди.
Маълум қилинишича, Ғарбнинг гамбургер, стейк ва шу каби бошқа ёғли ёки ширин егуликлари организмни катта миқдордаги эндоканнабиноид ишлаб чиқишга мажбур қилиб, шунга ўхшаш таъсир кўрсатади.
Олимлар ушбу рецепторларни ТГК-9 молекулаларига ичакдаги асаб ҳужайраларига ўрнашишга ҳалақит берувчи AM6545 дориси ёрдамида блоклашганида сичқонларнинг "карнай" иштаҳаси кескин йўқолган. Бу, биологларнинг сўзларига кўра, бундай препаратларни семизликка қарши курашишда қўллаш мумкинлигидан далолат беради. Шуниси қувонарлики, янги дори воситалари аввалги, мия фаолиятига таъсир қилувчи препаратлар каби акс таъсирга эга эмас.
Яқин орада Ди Патрицио ва Аргуэта Ғарб парҳезининг айнан қайси компонентлари организмни кўп миқдордаги эндоканнабиноид ишлаб чиқаришга мажбур қилишини аниқлаш ва бу реакцияни бошқарувчи генларни топишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Италиянинг Сардиния оролида уйлар 1 евродан сотилмоқда, лекин...
Украина аскари машғулотлардан бир ҳафта ўтиб қандай қилиб асирга тушганини айтиб берди
Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг янги боғида кўчат экди (фото)
Галактикалар тўқнашувидан ҳосил бўлган зарба тўлқинлари Ерда ҳам сезилди