Биз шу пайтгача сувни маълум бир структура доирасида тез-тез ҳаракат қилувчи молекулаларнинг тартибсиз тўпидан иборат, деб билардик. Бироқ Стокҳолм университети олимлари бу суюқликнинг тузилиши ва зичлиги жиҳатидан кескин фарқланувчи икки турли фазасига дуч келишди. Уларнинг натижалари ренген нураларидан фойдаланиб ўтказилган тажриба тадқиқотларига асосланган ва миллий академия ишлари (PNAS) журналида эълон қилинди.
Аксариятимиз сув Ер сайёрасида мавжудлигимиз учун энг зарур неъмат эканлигини биламиз. Лекин сувнинг бошқа суюқликларда учрамайдиган жуда ғалати хоссалари ҳам борлигидан кўпчилигимиз бехабармиз. Масалан, эриш ҳарорати, зичлиги, иссиқлик сиғими каби умумий ҳисобда сувнинг 70 га яқин хоссаси борки, уни бошқа суюқликлардан фарқлаб туради. Дарвоқе, ана шу аномал хоссалар Ерда ҳаёт пайдо бўлишига тамал тоши ҳам бўлган.
«Янги хосса шуниси билан ҳам эътиборлики, сув паст ҳароратларда, энди муз кристаллашаётганида турлича икки суюқлик ҳолатида бўлиши аниқланган», дейди Стокҳолм университети кимёвий физика профессори Андерс Нилссон. Сувни англаш йўлидаги бу илғорлик Чикаго яқинидаги Аргонн миллий лабораториясида рентгенографиядан фойдаланиб ўтказилган бир қатор тадқиқотлар мажмуасидан сўнг юзага келди. Шунингдек, Ҳамбургдаги DESY катта рентген лабораториясида сувнинг динамикаси устида тадқиқот олиб борилган ҳамда унинг ҳар икки фазадаги суюқ ҳолати намойиш этилган. Ҳа, сув ҳақиқатдан ҳам мутлақо икки хил суюқлик шаклида бўлиши мумкин экан.
Бу янги натижалар сувнинг нафақат турли ҳароратлар ва босимлардаги ҳолати ҳақида, шунингдек, унга ҳаёт учун зарур турли тузлар ва биомолекулалар қандай таъсир кўрсатиши ҳақида умумий тасаввур ҳосил қилишда кўмак беради. Бундан ташқари, сув ҳақида қанчалик кўп маълумотга эга бўлсак, келажакда уни тозалаш ва чучуклаштириш борасида шунчалик кўп нарсани англаймиз. Бу эса ана шундай муаммоларни бизга таҳдид солиб турган глобал иқлимий инқироз фонида ечиш мақсадга мувофиқ бўларди.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»